Олмаотада ўзбекистонлик оила фарзандини сотгани учун ҳибсга олинди

0
922
Фото:caravan.kz

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўзбекистонлик эр-хотин чақалоғини сотиб юборгани учун қўлга олинди, дея хабар берди caravan.kz нашри.

Оила моддий манфаат туфайли 2020 йил ноябрда Чимкент шаҳрида туғилган ўғлини Қизилўрда вилоятидаги оилалардан бирига сотиб юборгани маълум бўлди. Бироқ 2021 йилнинг февраль ойида бола туғма касалликлар туфайли вафот этган.

Тергов жараёнида аниқландики, эр-хотин 2019 йил апрель ойида биринчи чақалоғини сотиб юборган.

Олмаота шаҳар полиция бошқармаси бошлиғининг тергов ишлари бўйича ўринбосари Рустам Абдураҳмонов мазкур иш юзасидан баёнот берди.

Ўнинг таъкидлашича, гумонланувчиларга нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси, 2-қисми, 12-банди билан судга қадар тергов ишлари бошланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг