Олимлар янги изомер яратдилар – у қуёш энергиясини деярли 20 йил сақлаб туриши мумкин.

0
2069

Швед олимлари ва MIT муҳандислари қуёш энергиясини 20 йилгача сақлаб турадиган молекула ишлаб чиқмоқда. Шу билан бирга, ҳозирги кунда қуёш батареялари бозорида узоқ вақт давомида энергияни сақлай оладиган батарея йўқ. Бу хақда hightech.fm маълум қилмоқда.

Олимлар бир неча йиллар давомида янги ёқилғидан иборат бўлган янги молекула яратиш билан шуғулланишмоқда. Молекула углерод, водород ва азотдан иборат бўлиб, у қуёш нурлари остида бўлганда, атомлар орасидаги боғланишларни қайта тақсимлаб, уни изомерга айлантиради. Атомлар орасидаги боғланиш ўзгариши туфайли қуёш энергияси узоқ вақт давомида бир молекула ичида сақланиши мумкин – 20 йилгача.

Қуёш тизими ёқилғиси айлана шаклда ишлайди. Шаффоф найчаларни тўлдириш натижасида суюқлик қуёш нурлари билан иситилади, норборнадиен молекуласини унинг иссиқлик изоляция қилувчи изомерига, квадарциклига айлантиради. Кейин суюқлик хона ҳароратида минимал энергия йўқотиш билан сақланади.

Фойдаланувчи энергияга эҳтиёж бўлганида, масалан, тунги пайтда суюқлик катализатор орқали оддийгина тарзда чўзилиб, молекулани дастлабки шаклига, иссиқлик кўринишида қайтаради.

MITнинг томида ўрнатилган шу каби аккумулятор прототипи кўплаб инвесторларнинг диққатини тортди, дея нашр таъкидлаб ўтмоқда. Синовдан ўтказиш давомида тадқиқотчилар суюқ ёқилғидан 125 марта кўпроқ фойдаланиб, қуёш энергиясини тўплаш, сақлаш ва ишлатиш циклини ўтказдилар. Маълум бўлишича, молекулаларга зарар бермасдан батарея 250 ватт ишлаб чиқариши мумкин – бу Tesla батареяларидан икки баравар кўп.

Келгуси ўн йил мобайнида савдо бозорида янги турдаги ёқилғининг пайдо бўлиши режалаштирилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг