Ўзбекистон дунё рейтингида интернети эркин бўлмаган мамлакатлар қаторидан жой олди

0
1866

Америкадаги Freedom House Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш нодавлат ташкилоти Freedom on the Net 2018 ҳисоботини тақдим этди- дея хабар беради kun.uz. 

«Дунёда интернет озодлиги» тадқиқоти интернет-фойдаланувчиларнинг 87 фоизи истиқомат қиладиган 65 мамлакатда ўтказилди. Бу тадқиқот 2015 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Тадқиқотчилар ҳар бир мамлакатни 0дан 100гача шкалада баҳолашган. Камроқ балл билан белгиланган давлат интернет эркинлиги энг юқори даражадаги давлатлар ҳисобланади.

Тадқиқотчилар бутун дунё бўйлаб интернет эркинлиги чекланиши кузатилганини қайд этишган.

Амалда барчаси блокланган Хитой 88 балл билан рейтингда охирги ўринда жойлашган.

Интернет энг эркин мамлакатлар Исландия (6 балл), Эстония (6), Канада (15), Германия (19) ва Австралия (21) ҳисобланади.
Ўзбекистон 75 балл билан «интернет эркин бўлмаган» мамлакатлар қаторига кирган. Шу билан биргаликда, таҳлилчилар охирги йилда республикада бу борада ижобий ўзгариш кузатилганини қайд этишган.

Қирғизистон 38 балл, Қозоғистон 62, Беларусь 64, Россия 67 балл олган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг