Олимлар пластикдан олтин яратдилар

0
2438
Фото: hightech.fm

Швейцария олимлари пластикдан олтин яратганликлари хақида баёнот беришди. Материал пластикнинг баъзи хусусиятларини сақлаб қолди, аммо тадқиқотчилар олтин таркибини ўзгартириб, унинг қаттиқлиги ва рангини созлашлари мумкин.

Швейцариядаги ETH лабораторияси мутахассислари оддий металлдан 5-10 баравар кам оғирликдаги олтиннинг янги шаклини намойиш этишди. Бунинг учун олимлар оқсил толалари ва полимер латексдан фойдаландилар, шундан сўнг улар олтин нанокристалларнинг ингичка дискларини жойлаштирдилар.

Дастлаб, олимлар аралашмани ишлаб чиқдилар ва туз ёрдамида гелга айланадиган дисперсияни яратдилар. Кейин сувни спирт билан алмаштирдилар ва спиртли гелни, юқори босимли спиртни карбонат ангидрид билан аралаштиралиган камерага жойлаштирдилар. Иссиқлик таъсири остида тадқиқотчилар учун керакли бўлган шаклда зичланган ва 18 каратли композицияни (750 проба) сақлаб қолган ҳолда, ягона аэрогел вужудга келди.

«Бу олтин, пластикнинг моддий хусусиятларига эга», – дея таъкидлашди тадқиқотчилар. – Масалан, агар сиз уни тушириб юборсангиз, ундан пластик каби товуш чиқади. Аммо бу олтиннинг ўзига хос хусусиятларига ҳам эга бўлиб, уни полировкалаш ва исталган шаклга келтириш мумкин»

Тадқиқотчилар ҳатто олтин таркибини ўзгартириб, материалнинг қаттиқлигини созлашлари мумкин. Улар матрицадаги латексни бошқа пластмасса билан алмаштиришлари мумкин – масалан, полипропиленга. Маълум бир ҳароратда полипропилен суюлтирилганлиги боис, унинг ёрдами билан тайёрланган «пластик олтин», олтинни эритиш жараёнини имитация қилиши мумкин, аммо анча паст ҳароратларда. Бундан ташқари, олтин нано-заррачаларнинг шакли, материалнинг рангини ўзгартириши мумкин.

  Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг