Олимлар Эбола вирусига қарши биринчи самарали даъволаш услубини эълон қилишди

0
2177
Манба: Daily Express

Олимлар Эбола вирусига қарши самарали даъволаш усулини маълум қилишди. Конго Демокретик Республикасида ўтказилган тажрибалар натижаларига кўра 2 та дори: EB3 ва mAb14 антибиотиклари 90 фоизгача ўз самарасини кўрсатган. “Келажакда бу дорилар касалликда чалинган беморларни даъволашда ягона воситадир” дейди Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ўзининг душанба кунги баёнотида.

Ўтган йилнинг ноябр ойидан бошланган тадқиқотлар Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи томонидан олиб борилмоқда. Тажрибалар қатнашчиси Антони Фаси мухбирларга берган интервюсида натижалар жуда яхши эканлигини таъкидлади: “Ҳозирда анчадан бери ечим топа олмаётган касалликка қарши бизда иккита дори бор” дейди у.

Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг шарқий ҳудудида 2018-йилнинг августидан тарқала бошлаган ва камида 1800 кишини ҳаётдан олиб кетган. Касалликнинг Ғарбий Африка кириб келиши эса энг катта талофатларга сабаб бўлди. 2013 ва 2016-йиллар оралиғида у Гвинея, Либерия ва Серра Леоне давлатларида 11,300 кишининг умрига зомин бўлган.

Ажойиб янгилик

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Майк Раян айтишича ижобий топилмалар уларга руҳ бағишлаган, лекин буларнинг ўзигина эпидемияни батамом йўқ қилиш учун етарли эмас.

“Биз бу икки дорини қанчалик кўп ўргансак, вирусни даъволаш ва олдини олиш йўлларига шунчалик яқинлашамиз. Касалликни бутунлай йўқ қила олмасак-да, уни ҳудудларда тарқалишини тўхташимиз керак” дейди халқаро соғлиқни сақлаш хайрия жамғармаси директори Жереми Фаррар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг