Янги Зеландияда кучли сув тошқини юз берди

0
840
Фото:yandex.ru

Бугун Янги Зеландиянинг Кентербери минтақасида кучли сув тошқини юз берди. Мутаҳассислар об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, кечқурун кучли ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда euronews хабар берди.

Хабарда айтилишича, кучли тошқин оқибатида фермер хўжаликлари ва далаларга жиддий зарар етказилган.

Кентерберида истиқомат қиладиган юзлаб одамлар зудлик билан эвакуация қилинган. Уларга вертолёт орқали ёрдам кўрсатилган.

Баъзи жойларда 40 сантиметргача (16 дюйм) ёмғир ёғгани туфайли расмийлар фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ушбу ҳудудда 50 га яқин мактаб ёпилган.

 Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг