Олимлар аниқладилар: Комада бўлган беморларнинг учдан бир қисми қисман ёки тўлиқ шаклда атрофидаги воқеаларни кўриб, билиб туради

0
1650
Манба: Российская газета

Британиялик олимлар комада бўлган одам ўзини қандай ҳис қилишини аниқлашга ҳаракат қилишди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, комада бўлган беморларнинг 30-40% қисман ёки тўлиқ шаклда атрофида бўлаётганларни кўриб, билиб туради. Бироқ, олимлар узоқ вақт давомида бундай беморлар билан алоқа қилишга имкон берадиган йўлни топа олишмади.

Невролог олим Адриан Оуен комада бўлган беморлар билан алоқани функционал магнит-резонанс томография имкониятларига мурожаат қилиш орқали таъминлаш мумкинлигини аниқлади. Шундай қилиб, тажриба шуни кўрсатдики, томограф ёрдамида ёритилган мия, шифокор томонидан сўралган саволларга жавобан у ёки бу қисмида ярқираш билан жавоб беради. Бундан ташқари, тадқиқотчилар комада бўлган одам чанқоқлик ва қаттиқ қўрқувни ҳис қилишини аниқладилар.

«Патофизиология нуқтаи назаридан, ҳар қандай кома 4 хафтадан кечикмай тўхтайди (агар бемор ўлмаса). Биз аниклаган эса вегетатив ҳолат даврида доимий ҳисобланади”, деб изоҳ берди Британия Неврология Марказининг илмий раҳбари Михаил Пирадов.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг