Қобулдаги портлаш оқибатида 48 нафар абитуриент ҳалок бўлди

0
1606

Қобул шаҳрининг ғарбидаги таълим муссасасида юз берган портлаш оқибатида 48 киши ҳалок бўлган ва 67 киши турли даражада жароҳатланган, дея хабар бермоқда Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 

Таъкидланишича, шаҳар ғарбидаги Mawoud Academy ўқув муассасасида террорчи ўзини портлатган. Теракт оқибатида ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги 18 ёшли абитуриентлардир. Улар ўқув даргоҳида кириш имтиҳонларига тайёрланаётган бўлганлар. 

Ҳозирча Афғонистон ҳудудидаги ҳеч бир ташкилот мазкур террорчилик акти учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг