ОАВ: Саудия журналистининг ўлдирилиши видеога тушиб қолган

0
1666

Туркия ҳукуматида, Саудия Арабистони журналисти Жамал Ҳашкажининг ўлдирилишини исботловчи видео ёзувлар мавжуд ва буни аллақачон АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига кўрсатишган. 

«The Washington Post» газетасининг хабарига кўра, видеода журналистнинг овози ва арабча сўзлашаётган бошқа бир неча кишининг овозлари эшитилиб турган.

«Бу видео ёзувлар, Саудия Арабистони  журналистнинг ўлдирилишига алоқадорликда ҳамда унинг айни пайтда тирик эмаслигини исботлайди», деб ёзади газета Америка ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба. 

Эслатиб ўтамиз, журналист Жамол Хашкажи Ар-Риёднинг ҳозирги сиёсати ҳақидаги танқидий мулоҳазалари билан танилган. 2018 йилнинг 2 октябр куни у Саудия Арабистони Бош консулхонасига ҳужжатларни қайта ишлаш учун борган ва ўшандан кейин у билан боғланиб бўлмаган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг