ОАВ: Россия йирик шартномаларда долларларни рад этмоқда

0
2004

С-400 русумли ракета тизимларини етказиб бериш бўйича шартномалар рублларда ёки сотиб олувчи давлатларнинг миллий валютасида тузилади, дея хабар беради Анадолу.

Россия билан тузиладиган йирик савдо шартномаларда доллар рад этилди, дея баёнот берди Россия саноат ва савдо вазири Денис Мансуров РБКга берган интервьюсида.

Хусусан, С-400 русумли ракета тизимларини етказиб бериш шартномалари рублларда ёки сотиб олувчи давлатларнинг миллий валютасида тузилади, деди Мансуров.

«Биз турли форматлардан, шу жумладан рубллардан фойдаланамиз. Бу, биз билан ҳисоблашадиган мамлакатларнинг миллий валютаси ва фонд биржасида сотиб олинган рубллар, у ерда турли форматлар мавжуд «, – деди вазир.

С-400ни миллий валютада етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган мамлакатлар орасида Ҳиндистон, Туркия ва Хитой , дея номларини келтириб ўтди вазир.

Ҳиндистон билан жорий йилнинг октябрь ойи бошида беш миллиард долларга тенг шартнома тузилди, унга кўра, бу мамлакат бешта С-400 полкини қабул қилиб олади.

Туркия 2,5 миллиард долларга тенг тўртта дивизион қабул қилиши керак, шартнома эса 2017 йилнинг декабрида имзоланган.

Хитой, қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган олтита дивизион сотиб олди

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг