Норвегияда масжидга ҳужум қилган шахс 21 йилга қамалди

0
1517
манба: AFP

Ўзининг ўгай синглисини ўлдирган ва шундан кейин масжидга ҳужум қилган норвегиялик Филип Маншаус 11 июнь куни бўлиб ўтган судда айбдор деб топилди ва 21 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Норвегия қонунларига кўра 21 йил энг узоқ муддатли озодликдан маҳрум этиш жазоси ҳисобланади.

Ушбу суд мажлисида прокурорлик қилган Жоҳан Овербергнинг айтишича, Манҳаус ўзининг катта зарар етказмаганини айтган бўлсада, унинг “жуда хавфли шахс эканлиги исботланган”. Прокурор Маншаусга энг оғир жазо берилишини талаб қилган.

22 ёшли Маншаус ўтган йили Осло яқинидаги Бареум деган жойдаги уйларида ўзининг 17 ёшли ўгай синглисини тўппонча билан отиб ўлдирган.Кейин у уйи яқинидаги масжидга борган. У ерда 3 киши Ийд Ал-Адҳа байрамига тайёргарлик кўраётган эди.Маншаус масжиднинг ойнали эшигига тўрт марта ўқ узган. Шундан сўнг масжиддаги кишилардан бири Маншуасни қуролсизлантиришга муваффақ бўлган.

Маншаус судда ўз қилмишларига иқрор бўлган, аммо у ўзининг бу ҳатти-ҳаракатларини “ноиложликдан”лигини таъкидлаган.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг