16 июнь сешанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича экспертлари Исроилнинг асли Фаластинга тегишли бўлган Ғарбий Соҳилнинг катта қисмини аннексия қилиш ҳақидаги режаларини қоралашди. Мутахассислар бу режа ўзгалар ҳудудини куч билан босиб олиш борасидаги халқаро қонунни бузишини таъкидлаб, дунёнинг бошқа давлатларини ҳам бунга қарши чиқишга ундашган.
50 та мамлакатдан келган мустақил экспертлар ўзлари берган қўшма баёнотда АҚШнинг Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг “қонунга хилоф” бўлган режасини қўллаб-қувватлаётганига ҳам ўз норозиликларини билдириб, Ғарбий Соҳилни аслида Фаластинга тегишли эканлигини таъкидлашган.
“Бу ҳудудни аннексия қилиш режаси БМТ устави ва Женева конвенсиясининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади. Шунингдек,бу ҳаракатлар БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши ва Бош Ассамблеяси томонидан бир неча бор тасдиқланган ўзгалар ҳудудини уруш ёки куч билан эгаллаш мумкин эмас, деган қонунга зиддир”, дейилади баёнотда.