Нобель мукофотининг 2019 йилги ғолиблари аниқланди

0
1934
Фото: twitter.com

Ниҳоят, 2019 йилги Нобель мукофоти ғолиблари аниқланди.

Иқтисодиёт бўйича 2019 йилги Нобель мукофоти Абҳижит Банержи (Abhijit Banerjee, Эстер Дуфло (Esther Duflo) ва Майкл Кремер (Michael Kremer)га глобал қашшоқликка қарши курашда олиб борган тажриба ишлари учун берилди.

Иқтисодиёт йўналиши бўйича мукофотланган лауреатлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар қашшоқликка қарши курашда муҳим яхшиланишлар бўлганлиги таъкидланди.

Иқтисодиёт йўналиши бўйича тақдирланган энг ёш лауреат 47 ёшли Эстер Дуфло бўлди. У бу йўналиш бўйича тақдирланган иккинчи аёл лауреатдир.

Тиббиёт бўйича Нобель мукофотини уч нафар олим Уилям Г. Каелин, Сер Питер Ж.Ратклиф ва Грег Семенза, Физика йўналиши бўйича ғолиблар Жеймс Пиблз, Мишел Мери ва Диде Келеозлар деб топилди.

Кимё бўйича мукофот Жон Б. Гуденофга, М. Стенли Уиттингемга ва Акира Ёшинога топширилди.

Адабиёт йўналиши бўйича 2019 йилги Нобель мукофоти польшалик Ольга Токарчук ҳамда австриялик Петер Хандкега берилди.

Тинчлик учун Нобель мукофоти Эфиопия Бош вазири Абий Аҳмад Али учун, Эфиопия ва Эрит халқларининг тинчлиги йўлида қилган ҳаракатлари учун берилган.

 

Таржимон: Шерзод Давлатов 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг