Нима учун «иккинчи даражали» одамлар «рус дунёси» учун курашиши керак?

0
549
Александра Гармажапова. Сурат: exclusive.kz

«Путиннинг 23 йиллик бошқарув натижаси – одамлар қашшоқликдан шартнома асосида хизматга боришмоқда» – дейди «Свободная Бурятия» жамғармаси асосчиси, россиялик журналист ва сиёсатшунос Александра Гармазхапова. Июль ойининг биринчи ярмида 150 нафар Бурят ҳарбий хизматчиси Украинада жанг қилишдан бош тортди, мана шунда ҳаммаси кўзга кўриниб қолди.

— Уруш бошланганда ўзи нима бўлаётганини тушуниш қийин эди. Маълум бўлишича, уруш бошида энг катта йўқотишлар бурятларда бўлган. Уларни биринчи бўлиб уруш қарига ташлашган, – дейди Александра.

Кейин эса Кремль атайлаб халқимиздан қандайдир ваҳшийлар қиёфасини яратишга киришди. Интернетда «бизнинг рус йигитлари» вафот этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Айтингчи, агар бурятлар ёки бошқа халқ вакиллари бўлса, уларга ачинишармиди? Бу каби фикрлар рус жамиятидаги маълум кайфиятларни акс эттирмоқда: «баъзи бурятлар, уларга ким ҳам қизиқади ?»

Бурятиянинг туб аҳолиси урушга ўзлари истаб боришгани йўқ. Россия, федерация деб аталадиган бўлсада, барча мустамлакалар унинг манфаатлари учун ишлайдиган мутлақ империяга ўхшайди. Масалан, Бурятия олтин қазиб олиш бўйича юқори ўринлардан бирини эгаллайди, бундан ташқари кўплаб фойдали қазилмалар (нефрит, кўмир ва бошқалар), чексиз ўрмонлар ва ноёб Байкал кўли мавжуд. Бироқ, бу бойликларга қарамай, турмуш даражаси бўйича Россия Федерациясининг 85 та субъекти орасида 81-ўринни эгаллайди.

Бурятиялик йигитларнинг ҳаётда — учта йўл бор. Биринчиси, Бурят «стандартлари» бўйича барқарор ва муносиб иш ҳақи билан шартнома бўйича ҳарбий хизмат ва энг муҳими, ҳарбий ипотека олиш имкони.

Тушунтирадиган бўлсак: Бурятия пойтахти Улан-Уде шаҳрида 35 квадрат метрлик бир хонали квартира 3 миллион рубль, икки хонали квартира (45 квадрат метр) эса 4 миллион туради. Россиянинг вилоятида бунча пул топиш жуда қийин. Менинг ҳамкасбим, журналист, Бурят телевидениесининг юлдузи Анна Зуева қийинчилик билан ипотека олди.

Иккинчи йўл – нефть ёки бошқа қазилмаларни қазиб олишга ёлланиш. Яна бир вариант – Москва ёки Санкт-Петербургга бориш.У ерда иш бор, лекин бурятлар ирқчилик ва ксенофобияга дуч келишади. — «Паспортингизни қаердан сотиб олдингиз, эй, қисиқ кўзли чол?» улар шу каби сўзлари билан аслида ўз мамлакатида эканлигини исботлашга ҳаракат қилаётгандек туюлади.

Мен сизларга «чуркалар» билан боғлиқ тажрибам ҳақида айтиб бераман. Ота-онам мен 6 ёшлигимда Петербургга кўчиб кетишди. Мактаб, университет борасида омадим кулиб боққан, буни инкор эта олмайман. Лекин, жамоат транспортларида, ёки банкда навбатда турганимда ўзимни иккинчи даражали одамдек ҳис қилардим. Менга энг кўп айтиладиган гап «Ўзбекистонингга жўна!» бўларди. «Сен биринчи русларга йўл беришинг керак» — бу гапларни эса метрода эшитгандим, шунда эскалатордан итариб юборишларига сал қолганди.

Биз қисиқ кўзлилар баъзида уйдан ташқарига чиқишга ҳам қўрқардик. Айниқса, 20- апрельда. Бу куни Гитлер туғилганни сабаб кимдир доимо калтакланар ёки ўлдириларди. Шундай ҳодисалардан бири, 2004- йилда тожикистонлик Хуршеда Султонованинг ўлими билан якунланганди. Бунда ташқари, нацистларга қарши судларда сўзга чиққан этнограф Николай Гиренко ҳам ўз уйида ўлдириб кетилганди.

Русларнинг бош миллатчиси

Ҳозир Россия Украинани нацистлардан «тозалаяпти». Россия Украина ҳудудидаги жиноятлар ҳақида маълумотлар очилишни бошлаши билан, уларни кимгадир ағдаришга ҳаракат қилишни бошлашди. Масалан, руслар бундан ваҳшийликни қила олмасликлари, ҳаммаси «ваҳший бурятлар» томонидан қилинаётганини айтишни бошлашди.

– Агар кўп миллатли мамлакат президенти фақат рус халқи манфаатларини ҳимоя қилса, нега бурятлар ва бошқа халқлар «рус дунёси» учун ўлиб кетишлари керак? — деб сўрайди Бурятия Озодлиги жамғармаси президенти.

Яқинда Украинадаги дастурида иштирок этдим, у ерда бошловчига ўз она тилида миннатдорчилик билдирдим. Шунда у мендан: Бурят тилида «раҳмат» қандай бўларди? деб сўраб қолди. Ўша пайтдаги мен ҳис қилган туйғуни рус империяси тушунмаса ҳам керак.

Сиз ҳозир Россияда яшайсизми?

– Агар мен Россияда бўлганимда, аллақачон панжара ортига «тиқиб» қўйишган бўларди. «Свободная Бурятия» фонди аъзолари чет элларда яшашади. Биз Россия овозини ўчираётган Бурятияликларнинг овозимиз. Бизнинг «Бурятлар урушга қарши» номли биринчи видеомизни миллионлаб одамлар кўрди. Биз тўғрисини айтганда, юртдошларимиздан салбий изоҳларни кутгандик, лекин улар: «Охир оқибат, ҳеч бўлмаганда кимдир, урушга қарши эканлигимизни айтибди»деб ёзиб қолдирибди.

Бизнинг жамоа шуни тушундики, одамлар цензура сабаб ахборот бўшлиғида қолишган. Бир одам менга: «Блогингизни ўқиб еғладим» деб ёзган. — Бу уруш кичик халқимиз учун катта зарба бўлди, йигитларимиз «ҳеч нарса» учун ўлиб кетишяпти. Мен нима қилишни билмаяпман. Агар норозилик билдирсам, мени қамоққа олишлари аниқ!»

Бизнинг гуруҳга қўшилишни хоҳловчилар сони ортди. Айни пайтда, бизга кўплаб бурятлар ҳарбий хизмат шартномасини қандай қилиб бекор қилиш мумкинлигини сўраб, мурожаатлар билан чиқишмоқда. Ишимизнинг учта асосий йўналиши – таълим, таҳлил ва юридик ёрдамдан иборат.

Айрим амалдорлар ҳарбий хизмат шартномаси бекор қилинса  «хиёнат, ёлғон ва ёлғонга мойил» муҳри босилиши билан одамларга таҳдид ҳам қилишган.

«Ёввойи» ҳисобланган бурятларнинг «рус дунёси» учун петербурглик фашист «Фритс» лақабли Алексей Милчаков билан бир сафда курашишга асоси йўқ. 2015 йилда у билан журналист сифатида йўлим кесишганида, у мен билан агар Гитлер Совет Иттифоқига ҳужум қилмаганида, у тарихдаги энг яхши ҳукмдор бўлиши билан баҳслашганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг