Швейцария «сув батареялари» билан 900 минг уйга етадиган энергия захирасини ишга туширди

0
75
Фото: https://hightech.plus/

Швейцариянинг Nant de Drance SA компанияси қуввати 900 МВт бўлган насосли аккумулятор электр станцияси қурилишини якунлади. Қурилиш 14 йил давом этган бўлиб, у ўзида 20 миллион кВт/соатгача энергияни сақлай олади. Бу станция ер остида Emosson va Vieux-Emosson сув омборлари оралиғида жойлашган. Лойиҳа муаллифи бу станцияни «сув батареяси» деб атаганини ҳамда у 900 минг турар-жойни энергия билан таъминлаши мумкинлигини таъкидлади.

Nant de Drance қурилишни 2008 йилда бошлаган. Бу компания айнан, шу лойиҳани амалга ошириш учун 17 км дан ортиқ тунел қазиган, бюджети учун 2 миллиард доллардан ошиқ маблағ сарифлаган. Қурувчилар мажмуанинг қувватини икки баравар ошириш учун унинг дастлабки баландлигини 21,5 метрга кўтаришга мажбур бўлишди, деб хабар беради Electrek.

Тизимда 600 метр чуқурликда жойлашган 6 та ер ости турбинаси мавжуд. Ҳар бир блокнинг қуввати эса 150 МВтни ташкил қилади. Улар орқали сониясига 360 куб метр сув ўтади.

Тахминларга кўра, тўлдирилган омбор Швейцария ва қўшни Европа мамлакатларидаги 900 мингдан ортиқ уйни электр энергияси билан таъминлай олади. Nant de Drance SA лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида тузилманинг экологик тозалигига алоҳида эътибор берилганини таъкидлади – тизим атрофга чиқинди чиқармайди ва экологияга зарар етказмайди.

“Nant de Drance нинг устувор вазифаларидан бири атроф-муҳитга таъсирни имкон қадар камайтириш. Насосли аккумулятор электр станцияси ва электр станциясини электр тармоғига боғловчи юқори вольтли линияларнинг таъсирини бартараф этиш учун умумий қиймати 22 миллион бўлган 15 та лойиҳа амалга оширилди”, — дейилади компания хабарида.

Zavod WWF, Pro Natura, ҳукумат регуляторлари ва Швейцария Федерал Энергетика идораси вакили бўлган маслаҳат гуруҳи иштирокида Nant de Drance SA компанияси томонидан бошқарилади. Ҳамкорлар жорий йилнинг сентябрь ойида объектнинг фойдаланишга топширилишига бағишланган расмий тадбир ўтказишни режалаштирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг