Ниҳоят Тоғли Қорабоғ учун жанглар тугади. Арманистон ва Озарбайжон ўзаро келишиб олдилар

0
1644
манба: AP

Арманистон ва Озарбайжон баҳсли минтақани қайтариб олиш учун курашда озарбайжонларнинг ғалабаларидан сўнг, сешанба куни Тоғли Қорабоғ юзасидан бир неча ҳафта давом этган шиддатли тўқнашувларни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришдилар.

Сешанба соат 21:00 дан бошлаб тўлиқ сулҳ эълон қилинганлиги Арманистонда ғазабни қўзғатди, ғазабланган намойишчилар Еревандаги ҳукумат қароргоҳига бостириб кирдилар. Оломон парламентни назоратини ҳам қўлга олди ва палата ичкарисидан бош вазир Никол Пашинян жангни тугатиш учун «оғриқли» келишув эълон қилганидан кейин истеъфога чиқишга чақирди.

«Мен Россия ва Озарбайжон президентлари билан Қорабоғ урушини тугатиш тўғрисида баёнот имзоладим», деди Пашинян ва бу ҳаракатни «шахсан мен учун ва халқимиз учун мислсиз оғриқли» деб атади.

«Мен бу қарорни ҳарбий вазиятни чуқур таҳлил қилиш натижасида қабул қилдим», дея қўшимча қилди у.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг айтишича, Пашиняннинг «тарихий келишув» ни имзолашдан бошқа иложи қолмаган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг