Нега бойлар баттар бойиб кетишмоқда, – ҳатто глобал инқирозлар пайтида ҳам?

0
806
Фото: Наталия Шульга/Ал-Жазира

Пандемия ҳар 30 соатда бир миллион одамни қашшоқликка олиб келиши билан бирга, янги миллиардерни келтириб чиқарди. Мана нима учун.

Ўлим ва кўчаларни бўм-бўшлиги – бу  COVID-19 эсда қоладиган ягона ташриф қоғози эмас. Сўнгги уч йил ичида пандемия бутун дунё бўйлаб тенгсизликни ҳам кескин ошириб юборди.

Bloomberg миллиардерлари индекси маълумотларига кўра, пандемия даврида 131 нафар миллиардер ўз бойликларини икки баравардан кўпроққа оширган. Дунёнинг энг бадавлат одами, Louis Vuitton бош директори Бернара Арнонинг бойлиги 2022 йил 27 декабрь ҳолатига кўра 159 миллиард долларни ташкил қилган, бу 2020 йил бошидагидан қарийб 60 миллиард долларга кўп. Пандемиядан олдинги холатигак кўра  50 миллиард доллардан ортиқ. Учинчи ўринни эгаллаган ҳиндистонлик Гаутам Аданининг соф бойлиги шу давр мобайнида ўн баравардан ошиб, 2020 йил бошидаги қарийб 10 миллиард доллардан 2022 йил охирига келиб 110 миллиард долларга етди.

Шу билан бирга, 2020 йилнинг ўзида 97 миллионга яқин киши, яъни ҳар қандай Европа мамлакати аҳолисидан кўп – ўта қашшоқлик даражасига тушиб, кунига 1,90 доллардан кам даромад олди (Жаҳон банки томонидан белгиланган қашшоқлик чегараси). Глобал қашшоқлик даражаси 2021 йил охирига келиб 7,8 фоиздан 9,1 фоизга ошган. Энди эса шиддат билан кўтарилган инфляция реал иш ҳақига таъсир кўрсатган ҳолда, бутун дунё бўйлаб одамларнинг ихтиёрида бўладиган даромадларини еб битирмоқда.

Нархларни ушлаб туриш учун марказий банклар фоиз ставкаларини ошириш ва ортиқча ликвидликни олиб ташлаш орқали иқтисодиётга пул оқимини киришини қисқартирмоқда. Аммо бу яна бумеранг бўлиб ишчиларда ўз аксини кўрсатди: Amazon, Twitter ва Meta каби технологик фирмалардан Goldman Sachs каби банкларгача бўлган компаниялар 2022 йил охирида ишдан бўшатишлар ҳақидаги эълонларни тарқатишди.

Нима учун, ҳатто инқироз пайтида ва ҳар сафар иқтисодий таназзул юзага келганда ҳам бойлар янада бойиб бораверади ва бу муқаррар холатми ёки йўқлигини тушунтириб беришлари учун Al Jazeera иқтисодчилар билан суҳбат ўтказди.

Қисқа жавоб шундай бўлди: кўплаб мамлакатлар пандемия каби инқирозлар пайтида иқтисодиётни ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари ва молиявий рағбатлантириш каби чораларни кўришади. Марказий банклар кредит бериш ва сарфлашни осонлаштириш учун иқтисодиётни пул билан тўлдиради. Бу бойларга молиявий бозорга сармоя киритиш орқали пулларини кўпайтиришга ёрдам беради. Аммо тенгсизликнинг кучайиши муқаррар бўлиб ҳисобланмайди.

Логотипы The Walt Disney Company и Chevron над торговым постом в зале Нью-Йоркской фондовой биржи, пятница, 12 апреля 2019 г. 12% до рекордно высокого уровня после того, как компания объявила о планах предложить собственный сервис потокового видео.  (AP Photo/Ричард Дрю)
Richard Drew/AP Photo

Фонд бозоридаги портлаш

Пандемия авж олганида, бутун дунё бўйлаб марказий банклар ҳукуматлар блокировка чекловларини қўйишни бошлаганларида жиддий зарар кўрган молиявий бозорларни ҳимоя қилишга киришдилар.

Иқтисодиётни инқироздан қутқариш учун марказий банклар фоиз ставкаларини пасайтиришади, шу билан қарз олиш харажатларини пасайтириб, пул массасини оширишади. Улар, шунингдек, компанияларни иқтисодиётга сармоя киритишга ундаш учун молиявий бозорларга триллионлаб долларларни чиқаришди. Йирик марказий банклар 2020 йилдан бошлаб жаҳон иқтисодиётига 11 триллион доллардан ортиқ маблағ киритди.

Ушбу интервенциялар акциялар, облигациялар ва бошқа молиявий воситалар қийматининг портлашига олиб келди, аммо активлар нархининг ошиши иқтисодий маҳсулотнинг ўсиши билан бирга содир бўлмади.

«Маҳсулот ҳажмининг ўсишига олиб келиши ўрнига, пулнинг молиявий тизимга тўсатдан киритилиши бойларга фойда келтирадиган активлар, шу жумладан қимматли қоғозлар нархининг кескин ошишига олиб келди», – дея, бу ҳақда Al Jazeera-га Лондон иқтисодиёт мактаби (LSE)даги Халқаро тенгсизлик институти директори Франциско Феррейра хабар берди.

5000 та консалтинг компаниясининг акцияларни таҳлил қилинганида, пандемия бошланганидан бери капитал бозорлари бир йил ичида 14 триллион долларга ўсган, 25 та компанияга – асосан технология, электр транспорт воситалари ва ярим ўтказгичлар – умумий даромаднинг 40 фоизини ташкил қилади.

«Натижада, пандемиянинг ушбу даврида рўйхатга олиш бошланганидан бери миллиардерлар бойлигининг энг катта ўсиши кузатилди», деди Oxfam America нинг иқтисодий адолат бўйича директори Набил Аҳмад Ал Жазирага. «Ва биз ҳали ҳам бу ўсиш қанчалик ғайриоддий бўлганини тушунишга уринаяпмиз».

Oxfam ташкилотининг шу йил май ойида эълон қилинган «Азобдан топилган даромад» ҳисоботига кўра, миллиардерларнинг бойлиги 23 йил ичида ошгани каби 24 ойда ҳам ошган. Ҳар 30 соатда, COVID-19 ва озиқ-овқат нархларининг ўсиши бир миллионга яқин одамни ўта қашшоқликка олиб келар экан, бир пайтни ўзида глобал иқтисодиёт ҳам янги миллиардерни етиштириб чиқаради.

Промышленник Гаутам Адани (в центре) делает групповую фотографию во время церемонии закладки первого камня @3.0 саммита инвесторов UP в Лакхнау в северном индийском штате Уттар-Прадеш, Индия, пятница, 3 июня 2022 года. (AP Photo/Rajesh Kumar Singh)
Фото: Раджеш Кумар Сингх/AP Photo

Пандемиядан олдинги омиллар

Шак-шубҳасиз, 1980 йиллардан бошлаб, бутун дунё ҳукуматлари хусусий сектор иштирокини кенгайтириш учун иқтисодиётни тартибга солиш ва эркинлаштиришни бошлаган пайтдан бери даромад ва бойликдаги тенгсизлик ортиб бормоқда. Даромадлар тенгсизлиги бойлар ва камбағалларнинг ихтиёрий даромадларидаги тафовутни билдиради, бойлик тенгсизлиги эса молиявий ва реал активларни, масалан, акциялар ёки уй-жойларни икки гуруҳ ўртасида тақсимлаш билан боғлиқ.

Бошқа нарсалар қаторида, либерализациядан кейинги давр ҳам ишчиларнинг ўз ҳақини талаб қилиш билан боғлиқ имкониятларини пасайишига олиб келди. Шу билан бирга, компаниялар ўз сармоялари учун қарз олиш учун тобора кўпроқ молиявий бозорларга мурожаат қилмоқдалар, дейди Яннис Дафермос, Лондондаги SOAS университетининг иқтисод бўйича катта ўқитувчиси Al Jazeera га.

“Айниқса, айнан иқтисодиётни молиялаштириш молиявий активларга сармоя киритадиган бойларга катта даромад келтирди”, деди Дафермос. “Қачонки иқтисодий инқироз юзага келганда, марказий банкларнинг реакцияси молиявий бозорни қулашдан қутқариш бўлади. Чунки у реал иқтисодиёт билан чамбарчас боғлиқ. Бу қимматли қоғозлар ва облигациялар бозорларининг гуллаб-яшнашига ёрдам беради, кўпроқ бойлик ва тенгсизликни яратади.”

2008-2009 йиллардаги глобал молиявий инқироз даврида йирик марказий банклар ҳудди шундай қилдилар – турли воситалар орқали бозорга ликвидликни киритдилар ва компанияларни қарз олиш ва сармоя киритишга ундаш учун фоиз ставкаларини пасайтирдилар.

«Жаҳон молиявий инқирозидан кейин бошланган енгил пул сиёсати жуда паст ёки салбий фоиз ставкалари ва молиявий тизимда катта ликвидликка олиб келди», деди Жаяти Гош, Амхерстдаги Массачусет университетининг иқтисод профессори Al Jazeeraга. «Шундай қилиб, сўнгги 15 йил ичида корпорациялар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ўрнига, юқори даромад олиш учун кўпроқ молиявий активларни сотиб олишга пулни қайта инвестиция қилиш йўлини танладилар.»

“Пандемия тенгсизликнинг бу шаклларини тезлаштириб юборди- у ҳох меҳнат бозорини либераллаштириш бўладими, монопол ҳокимиятни кучайтириш бўладими ёки давлат солиқларини юмшатиш бўладими”, деди Oxfam вакили Аҳмад. Масалан, Oxfam томонидан таҳлил қилинган 161 мамлакатдан 143 таси пандемия даврида бойларга солиқ ставкаларини музлатиб қўйган, 11 та давлат эса уларни пасайтирган.

Логотип Meta можно увидеть на вывеске в штаб-квартире компании в Менло-Парке, штат Калифорния, в среду, 9 ноября 2022 г. Meta, материнская компания Facebook, увольняет 11 000 человек, около 13% своей рабочей силы, поскольку борется с неустойчивыми доходами и более широкими проблемами технологической отрасли, сказал генеральный директор Марк Цукерберг в письме сотрудникам в среду.  (AP Photo/Годофредо А. Васкес)
Фото: Годофредо А. Васкес/AP Photо

Инфляция паст даромадли мамлакатларга энг кўп таъсир кўрсатди

Мамлакатлар COVID-19 чекловларини юмшата бошлаганда, истеъмол талабининг ўсиши ва таъминот зарбалари глобал инфляцияни рекорд даражага олиб чиқди.

Бу марказий банкларни осон пулга эга бўлишни таъминлаш сиёсатини қисқартиришга мажбур қилди. Шунингдек, улар фоиз ставкаларининг кескин ошишини эълон қилишди. Энди уларнинг мақсади нархларни пасайтириш учун талабни камайтириш ва АҚШ каби илғор иқтисодларда меҳнат бозорини совутишдир.

Ушбу сиёсат ўзгаришидан кейин ўз даромадларини сақлаб қолиш учун йирик компаниялар иш ўринларини қисқартиришни эълон қила бошладилар, ҳатто инфляция озгина жамғармаси бўлган камбағалларни ҳам тишлаб олмоқда.

«Инфляция ошган бўлса ҳам, фирмаларнинг даромад хажми камаймади», деди Дафермос. Унинг сўзларига кўра, йирик компаниялар иш ҳақини оширишдан кўра, ўз акциядорларига дивидендлар тўлаш учун фойдани ушлаб туришади, кичикроқ компаниялар эса йирик фирмаларнинг сармояси етишмаслигидан азият чекмоқда экан.

Юқори фоиз ставкалари қарз олиш нархини оширди, бу ҳам паст даромадли ва ривожланаётган мамлакатларнинг ижтимоий таъминот дастурларига кўпроқ маблағ сарфлаш қобилиятига таъсир қилди, чунки уларда давлат ва хусусий қарзлар юқори.

«Глобал молия тизимининг қандай ишлаётганли туфайли, ривожланаётган мамлакатларга тежамкорлик чораларини қўллаш учун катта босим бўлади», деди Дафермос. «Бу кўпроқ тенгсизликни келтириб чиқариши мумкин ва мен учун бу муҳимроқдир, чунки бу уларнинг камбағалларни ижтимоий ҳимоя қилиш қобилиятини чеклайди.»

Oxfam маълумотларига кўра, кам даромадли мамлакатлар ўз бюджетларининг қарийб 27 фоизини фақатгина қарзларини тўлаш учун сарфлайди – бу эса таълимга сарфланган пулдан икки баравар ва соғлиқни сақлашга сарфланган пулдан эса тўрт баравар кўпдир.

Бывший президент США Рональд Рейган обнимает бывшего президента СССР Михаила Горбачева после того, как они вдвоем посетили зал Нью-Йоркской фондовой биржи, 14 мая 1992 года. Горбачев находится в Соединенных Штатах с двухнедельным визитом доброй воли.  (AP Photo/Pool/Ричард Дрю)
Фото: Ричард Дрю/AP Photo/Pool

Тенгсизлик сиёсий танловдир

Аҳмаднинг сўзларига кўра, Иккинчи жаҳон урушидан кейин мамлакатлар илғор солиқ сиёсатини қўллай бошладилар ва монопол ҳокимиятга қарши кураш чораларини кўрдилар. Гарчи кўпгина мамлакатлар пандемия даврида ушбу ёндашувни ўзгартирган бўлса-да, баъзилари бу тенденцияни бузишди. Коста-Рика бойликни қайта тақсимлаш учун энг юқори солиқ ставкасини 10 фоизга, Янги Зеландия эса 6 фоизга оширди.

“Тўғри иш қилаётган мамлакатлар мисоллари бор. Ва бу бизга тенгсизлик муқаррар эмаслигини эслатади. Бу сиёсат ва сиёсий танлов”, – дейди Аҳмад.

Бошқа томондан эса, агар мол-мулк тенгсизлигини эътибордан четда қолдирилса, бойлар ўз фойдаси учун сиёсатга таъсир кўрсатиши мумкин. Бу эса кўтарилиш ва инқирозларни иқтисодий циклларининг табиатидан қатъи назар, даромадлар тафовутини янада кенгайтириши мумкин. Лондон Иқтисодиёт мактабидан Феррейра: «Юқори даражадаги бойлик ҳукумат ва давлат институтларини элита томонидан эгаллаши билан боғлиқди», деди.

Унинг сўзларига кўра бу, турли демократик шароитларда турли кўринишга эга бўлиши мумкин. Лекин натижа бир хил бўлади. “Бойларнинг ҳукумронлиги музокараларда, улар фойдаланадиган турли воситалар, масалан, лоббичилик орқали янада кучаяди”, деди у. “Оҳир оқибат сиёсат бойларга фойда келтиради ва бу яна циклни келтириб чиқаради. Аммо бу сафар бу сиёсий цикл бўлади”.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг