Навальнийнинг заҳарланишида Путиннинг қўли борлиги айтилмоқда

0
1537
Фото: REUTERS/Shamil Zhumato

Россия ҳукуматининг ашаддий мухолифи Алексей Навальнийнинг яқин сафдошларидан бири Иван Здановнинг 26 августда айтган сўзларига кўра, уни заҳарлашга фақат президент Владимир Путиннинг кучи етади холос.

“Навальнийнинг заҳарланишига Путиннинг шахсан ўзи буйруқ бергани барчага кундек равшан. У Коррупцияга қарши кураш фондининг ўзи ва унинг ҳукуматига қарши қилаётган ишларини ёмон кўради” дейди Навальний тузган Коррупцияга қарши кураш фонди раҳбари Зданов. Лекин, Зданов ўзининг бу даъволарига исбот келтирмаган.

Кремль Навальнийнинг касал бўлиб қолишида Путиннинг қўли борлиги ҳақидаги ҳар қандай хабарларни ҳақиқатдан йироқ эканлигини таъкидлаган. Шунингдек, рус ҳукумати Навальнийнинг ҳақиқатдан ҳам заҳарлангани ҳалигача номаълум эканини ҳам айтиб ўтган.

44 ёшли Навальний ўтган ҳафтада оғир аҳволда Сибирдаги касалхонага ётқизилди. Рус шифокорлари унинг заҳарланганини рад этишган. Аммо, Навальний 22 августда Германияга олиб келинди ва текширувлардан кейин 24 августда немис шифокорлари унга заҳарланиш ташхисини қўйишди. Шундан сўнг, Германия канцлери Ангела Меркель Россиядан Навальнийни заҳарлаганларни топиб, уларни жазолашни сўраган.

Навальний ўтган ўн йилликдан бери амалдаги ҳукуматга қаршилик қилиб келади. У касал бўлишидан аввал ўзининг ўлими Путиннинг фойдасига ишламаслигини айтган. Навальний ўзининг тарафкашларига агар ўлса қаҳрамонга айланишини ҳам таъкидлаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг