Антиқа ғоя. Маҳбуслар учун интернет-дўкон яратилади

0
1667

Эстония маъмурлари эстониялик маҳбусларга махсус онлайн-дўконда товар ва маҳсулотларга буюртма бериш учун имконият беришни режалаштирмоқдалар, дея хабар беради Эстониянинг Postimees нашри 16 октябрь куни. Ушбу эҳтиёжлар учун яқин келажакда Интернетда махсус платформани яратиш учун танлов эълон қилиш режалаштирилган.

Шу тарзда маҳбуслар қамоқхона дўконларида мавжуд бўлмаган товарлар ва маҳсулотларни сотиб олишлари мумкинлигига ишонилади. Шунингдек, озодликдан маҳрум бўлганларга ўзларининг банк ҳисоб варақларини бошқаришларига рухсат бериш режалаштирилган.

Шу билан бирга, қамоқхона маъмурияти маҳкумларнинг буюртмалари билан тўлиқ танишиши ва уларнинг харидларини назорат қилиши керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг