Мусулмон мамлакатлари санкциялар пайтида олтинни савдо воситаси сифатида ишлатишни кўриб чиқмоқдалар

0
4401
Manba: Investing.com

Эрон,  Малайзия,  Туркия ва Қатар келгусида ўзларига қўлланилиши мумкин бўлган иқтисодий санкцияларга қарши курашиш усулларини кўриб чиқмоқдалар. Улар бу ҳолатда ўзаро савдо-сотиқни олтин ва айирбошлаш тизими орқали амалга оширишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда шанба куни Малайзия Бош вазири Маҳатҳир Моҳамад хабар берган.

Малайзиядаги 4 кунлик ислом саммити якунида Маҳатҳир Эрон ва Қатарни иқтисодий таъқиқларга қарши тура олгани учун мақтади ва мусулмон дунёси келажакдаги таҳдидларга қарши ўз чораларини кўриши муҳимлигини айтди.

«Дунё давлатлари иқтисодий жазо сифатида санкцияларни қўллаётган бир пайтда Малайзия ва бошқа давлатлар ҳар доим бундай чекловлар ҳар биримизга нисбатан қўлланилиши мумкинлигини ёдда тутишимиз керак»,  деди Маҳатҳир.

«Мен ўртамиздаги олтин динор ва айирбошлаш савдосидан фойдаланган ҳолда савдо-сотиқ қилиш ғоясини яна бир бор кўриб чиқишни таклиф қилдим. Биз буни синчковлик билан ўрганмоқдамиз ва умид қиламизки,уни амалга ошириш механизмини топамиз», деди Маҳатҳир ўрта асрларда исломий олтин тангалар ҳақида гапирар экан.

Малайзияда 18-21 декабр кунлари бўлиб ўтган мусулмон мамлкатлари раҳбарлари саммити Саудия Арабистони томонидан танқид қилинди. Сабаби шундаки, бу саммит Саудия томонидан қўллаб-қувватланадиган ва 57 нафар мамлакат аъзо бўлган Ислом Ҳамкорлик Tашкилотининг нуфузига салбий таъсир этади деб ҳисобланди. Малайзия расмийларининг айтишича, улар Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг барча аъзо давлатларини Куала-Лумпурдаги саммитга таклиф қилишган, аммо унда фақатгина 20 га яқин давлат иштирок этган холос.

Maнба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг