Муҳаммад бин Салмон мусулмонлар Маккани байкот қилишларига сабабчи бўлмоқда

0
2453
Манба: foreignpolicy.com/AHMAD AL-RUBAYE/AFP

Саудия Арабистони шаҳзодасининг минтақавий тажовузи ва инсон ҳуқуқларини оёқ ости қилиши, диний уламолар ва диндор зиёратчиларни Ҳаж қилишдан бош тортишларига сабаб бўлмоқда.

Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Саудия Арабистонини янада ижобий тарафлама кўрсатиши ва либерал ислоҳотлар деб аталмиш ҳаракатлари билан, мамлакатни янада агрессив ички ва ташқи сиёсатини яширишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ бундай кўзбоямачиликлар дунё мусулмонларининг сукут сақлаб туришлари учун етарли эмас.

Саудия ҳукумати, Яманда Саудия бомбалари томонидан ўлдирилган фуқаролар сонининг кўпайиши, Истанбулдаги Саудия консуллигида Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши, Эрон низоси даврида Ар-Риёднинг агрессив ёндашуви ва шунга ўхшаш салбий ҳаракатлар Саудиянинг айрим сунний иттифоқдошларини подшоҳликни қўллаб-қувватлашни қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.

Апрель ойининг охирида Ливиянинг энг машҳур мусулмон сунний руҳонийси, буюк муфтий Содиқ ал-Ғориёний барча мусулмонларни ҳажни бойкот қилишларига чақирганди.

Ғориёнийнинг айтишича, бойкотнинг сабаби Саудия Арабистони хаж зиёрати орқали ғазнасига тушган маблағларга қурол-аслаҳа сотиб олишни давом эттириши, Яманга тўғридан-тўғри ҳужуми ва Сурия, Ливия, Тунис, Судан ва Жазоирга билвосита ҳужумидир. Ғариёний, ҳажга сарфланган сармоялар «Саудия маъмурларига мусулмонларимизга қарши жиноятларни амалга оширишда ёрдам бериши» ни айтди.

Ғариёний – ҳажга бўлган тақиқни қўллаб-қувватлаган биринчи машҳур мусулмон олим эмас. Саудия Арабистони сунний руҳонийси ва ҳарбий танқидчи Юсуф ал-Қорадавийнинг айтишича, ўтган йилнинг август ойида ҳажга боришни тақиқловчи фатво эълон қилган.

«Бунинг ўрнига, мусулмонлар пулларини очларни овқатлантиришга, касалларни даволашга ва бошпанасизларни уйли қилишга сарфлашлари маъқулдир, Аллоҳ шундайларни яхши кўради. » дейди Юсуф ал-Қорадавий.

Қошиқчининг «қасддан ўлдирилишида» подшоҳликк оиласининг рўли ҳақида бир қанча маълумотларга қарамасдан, Трамп маъмурияти Саудия Арабистони қотилликка алоқадорлиги ҳақидаги ҳар қандай ҳисоботга эътибор бермаяпти.

Давлат котиби Майк Помпео Саудия шахзодаси Салмон билан учрашганида бу мавзу ҳақида гап очмади.

Оқ Уй ва АҚШ Давлат департаменти одамларнинг кўзларини шамғалат қилишни ҳоҳлайдилар, аммо мусулмонлар улар ўйлаганчалик оддий одамлар эмас.

Яқинда АҚШ парламентининг Вакиллар палатаси ва Сенати президент Дональд Трампнинг Саудия Арабистони билан қилаётган қурол савдосига қарши чиқди.

Германия ўтган ойдан буён мамлакатда бундай савдони тақиқлаб қўйди. Швейцария ва Италия ҳам Саудия Арабистони билан қурол-аслаҳа савдосини тақиқлаш учун ҳаракат қилишмоқда.

Аввалроқ Британия ҳукумати Саудия Арабистони билан қурол савдоси шартномаларини ноқонуний деб топди.

Ғариёний энг катта туристлар гуруҳи – ҳажга борадиганларни Ҳажни бойкот қилишга чақириб, бундай ҳаракатлар йўлида яна бир қадам олдинга қадам қўйди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг