Миср президенти ҳарбийларга қаратилган коррупция айбловини рад этди

0
2006
Манба: Getty Images

Тадбиркор Муҳаммад Али Миср ҳарбий кучларини коррупцияда айблаганди. У 15 йил давомида мамлакат ҳарбий қисмида фаолият олиб борган ва у ердаги коррупция ҳақида видеолар олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.  Лекин Миср президенти Адулфаттоҳ ал-Сиси бу айбловларини рад этмоқда.

Президентнинг сўзларига кўра, саройларини қуришда давлат маблағларини ўзлаштириш ва нотўғри ишлатиш айбловлари «очиқ ёлғон ва туҳмат».

Ал-Сиси: “Мен президент саройларини қурдим ва бундан кейин ҳам давом этаман. Мен янги мамлакат қурмоқдаман.  Буларнинг барчаси меники эмас,  балки Мисрга тегишлидир”,  деди.

У ҳарбийларга қарши даъволарни Мисрни ағдаришга уриниш, деб атади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг