ФХХ директори ёшларнинг ҳокимиятга қарши куч ишлатишларига ўтишидан ташвишда

0
1870

Россияда пайдо бўлган ёшлар радикал гуруҳлари, хусусан, мавжуд ҳукуматга қаршилик кўрсатишмоқда, дейди ФХХ директори Александр Бортников Архангельскдаги ФХХБ биноси яқинидаги портлатиш ва Хабаровск ҳудудида ФХХБга қилинган ҳужумларга муносабат билдириб.

Бортниковнинг сўзларига кўра, «булар – айрим ғоялар тарафдорлари, гуруҳлар билан бирлаштирилган ва ёпиқ гуруҳлар бўлиб, мавжуд ҳукуматга қарши курашиш ва қуролли кураш усулини изламоқдалар»- дея таъкидлаганларини «Интерфакс» келтириб ўтмоқда.
У ёшларни радикаллашиш муаммосини зудлик билан ҳал қилишга чақирди: «Бу муаммо (ёшларнинг радикаллаштирилиши) дарҳол ҳал қилиниши керак, деб ҳисоблайман».

Чунки, ФСБ директорининг тушунтиришларига кўра, «ўтган давр мобайнида кўплаб саволлар юзага келди, биз «тарбияси оғир ўсмирлар» ва «тарбияси оғир ёшлар»ни қўлдан бой бериб, уларни «алоҳида гуруҳга мансуб шахсларнинг таъсирига тушиб қолиши, яъни радикал сўлчилик ва ўнгчилик тарафдорларга эргашиб кетишларига қўйиб бердик ва яна қаердадир ўзаро аралашган, бошида чалкашлик, ўзи нима исташи маълум бўлмаганларни назорат қилмай қўйдик”.

Пайшанба куни Бортников ФСБ мамлакат раҳбариятига ёшларнинг радикаллашуви масаласини қандай ҳал қилиш бўйича ўз таклифлари ҳақида ҳисобот беришини айтган. «Биз бу масала билан шуғулланишимиз керак. Бизда вақт йўқ. Керакли чора-тадбирларни қўллашимиз керак, биз таклифларимизни мамлакат раҳбариятига етказиб берамиз ва амалда улар ҳақида хабар қилдик», – деди Москвадаги махсус хизматлар, хавфсизлик органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарларининг учрашувида.

ФСБ директори таъкидлашича, махсус хизматлар ушбу йўналишда (ёшларни радикаллаштириш масаласини ҳал қилиш учун) фаол ишлайди. «Шу маънода биз нафақат куч ишлатар тузилмалари, балки ҳокимият, фуқаролик жамияти, мактабларда ҳам фаол ишлаймиз, чунки, бундай холатлар асосан ўша жойларда содир бўлмоқда. Бу йўл қўйилган камчиликлар, ўз ўрнида ечимини топиши ва бартараф этилиши учун барча ишни қилиш керак» – деди Бортников.

ФСБ директорининг сўзларига кўра, баъзан радикал ёшлар гуруҳлари «Ислом давлати байроғи» (Россияда тақиқланган террористик ташкилот)дан фойдаланишни бошлаганлигини кўриш мумкин. «Афсуски, бу шундай.  Аралаш миллатчилик, анархистик, сўлчилар, ўнгчилар, исломчилар, лекин оқибат битта, одамлар ўлмоқда «, – дейди Бортников.
31 октябрь куни Политехника коллежидаги 17 ёшли иккинчи босқич талабаси Михаил Жлобицкий Архангельск шаҳрида ФХХ ҳудудий бошқармасининг биносига келиб, кириш қисмида портлаш содир этди. «Бомбист» шикастланишидан вафот этди ва хавфсизлик хизматининг уч нафар аъзоси жароҳатланди. РФ Тергов қўмитаси бу ҳодисани террористик ҳаракат деб баҳолади ва жиноий иш очди. 

Портлашдан олдин, телеграмма чатида хабар пайдо бўлган эди.  “Архангельскдаги ФХХБ биносида ҳозир теракт содир бўлади, бунинг учун масъулиятни мен ўз зиммамга оламан.Сабаби сизларга маълум», деб ёзган «Валерьян Панов» номли фойдаланувчи, аватарида RAF ( «Қизил Армия Фракцияси») сўлчилар радикал гуруҳининг логотипи тасвирланган. У, ФХХ «ишларни соҳталаштиради ва одамларни қийноққа солади» дея қўшимча қилган. Маълумотга эга бўлган манбага кўра, марҳум ўсмир интернетдаги анархистлар жамоасида бўлган.

2017 йил 21 апрель куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходими ва Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Бунга сабаб, Хабаровскда яшовчи 17 ёшли ўсмир Россия Федерацияси хавфсизлик хизмати Хабаровск бўйича бошқармаси қабулхонасига кириб, ўша ерда бўлган одамларни ўққа тутган. Яна бир эркак киши – Қирғизистон фуқароси – жароҳат олган. Қуролли шахс ўша жойда ўлдирилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг