Эрдўған Озарбайжон билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик шартномасини маъқуллади.

0
963
Фото:(aa)

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Озарбайжон билан мудофаа саноатида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

Давлат раҳбарининг тегишли фармони Туркия ҳукуматининг расмий бюллетенида эълон қилинди.

Шартнома мудофаа моллари ва хизматларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш, хизмат кўрсатиш, тегишли техник ва моддий-техник таъминот соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади.

Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим 2017 йил 31 октябрда Бокуда Озарбайжон ва Туркия президентлари иштирокида бўлиб ўтган Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг 6-йиғилишидан сўнг имзоланган.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг