Путин: Россия Қўшма Штатлар билан муносабатларни яхшилаш учун барча имкониятларни ишга солади.

0
1780

Шанба куни Россия президенти Владимир Путинни айтишича, Украинадаги воқеалар ва АҚШдаги сайловларида русларнинг аралашуви билан боғлиқ айбловлар туфайли келиб чиққан расмий Москва ва Қўшма Штатлар ўртасидаги дипломатик низоларни бартараф этиш ва муносабатларни яхшилаш учун барча имкониятларни ишга солади. Бу хақда Reuters хабар бермоқда.

Владимир Путин G-20 саммитида қатнашди, у ерда АҚШ президенти Доналmд Трамп билан савдо-сотиқдан тортиб қуролсизланишгача бўлган масалаларни муҳокама қилиш учун учрашди. Шунингдек, у келаси йилнинг май ойида Трампни Москвага таклиф қилган.

Трамп уни Путин Иккинчи жаҳон урушида нацистлар мағлубиятининг 75 йиллигига бағишланган маросимга таклиф қилганини тасдиқлади.

«У мени таклиф қилди, мен буни жуда жиддий қабул қиламан, дедим», – деди Трамп саммитдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Путин Осака музокараларини «яхши, ишбилармон, прагматик» деб атади ва раҳбарлар икки томонлама иқтисодий муносабатлар яхшиланишига келишиб олганини таъкидлади.

«Менимча, биз ҳозирги вазиятларни қандай қилиб ҳал қилиш кераклигини биламиз», – деди Путин. Икки мамлакат «янги саҳифани очиш ва олдинга ҳаракат қилиш учун куч топиши керак», деди Путин.

Путинни айтишича, у Трамп билан сайловлар ва Венесуеладаги вазият ҳақида муҳокама қилган. Лекин, у булар ҳақида ҳеч қандай бошқа маълумот бермади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг