Мисрга қочиб келган уйғурлар Хитойга топширилмоқда

0
2976
Манба: azon.uz

Мисрга қочиб келган уйғурларнинг Хитой томонидан қўлга олиниши ва тергов қилинишига Миср ҳукумати кўз юммоқда. Бундан ташқари, уйғур талабалар сиёсий маҳбуслар сақланадиган Қоҳирадаги “Тора” қамоқҳонасига жўнатилмоқда.

Норвегияда яшовчи уйғур фаоли Абдулвали Аюбнинг “Евроньюс”га айтишича, Мисрда яшаган 6 минг уйғурдан ҳозирга келиб фақатгина 50 оила қолган.

Хитой полицияси Қоҳирада юзлаб уйғур талабани тергов қилган. 2017 йилда аксари Ал-Азҳар университетида ўқийдиган 90 уйғур ҳибсга олинган. Ўша йили Миср ва Хитой терроримзга қарши ҳамкорликда кураш бўйича келишув имзолади.

Хитой Миср иқтисодиётига катта инвестициялар киритяпти. Икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 2018 йилда 12,3 миллиард еврога етган.

Абдулвали Аюбнинг айтишича, ўз ҳудудидаги уйғурларнинг тергов қилинишига рухсат бераётган давлатларни Хитой қуруқ қўймаяпти.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг