АҚШ билан келишувлар бекор қилинганидан кейин Толибон делегацияси Москвада Россия расмийлари билан музокаралар олиб борди.

0
1450
Манба: Vestnik

«Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов Москвада Толибон делегациясини қабул қилди», деди Ташқи ишлар вазирлиги вакили “РИА Новости”га. «Россия АҚШ ва Толибон ўртасидаги музокараларни қайта бошлаш зарурлигини таъкидлади. Ўз навбатида,  Толибон Вашингтон билан мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди»,  деди у.

Бир ҳафта олдин АҚШ ва Толибон ўртасидаги музокаралар барбод бўлди. Агар у амалга ошганда АҚШ Афғонистондан 13 мингдан зиёд армиясини олиб чиқиб кетиши, бунинг эвазига Толибон мамлакатга бошқа экстеримистик гуруҳлар киришига йўл қўймаслиги ва тинчликни сақлаши керак эди. Аммо ўтган ҳафта Трамп музокаралар “ўлганини” айтди. АҚШ президенти Афғонистонда 18 йилдан бери давом этиб келаётган урушни тугатиш тарафдори. Лекин, Афғонистондаги 28 сентябрга белгиланган президентлик сайловлари Толибон ҳужумларининг хавфини янада оширмоқда.

Россия тинчлик музокараларига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилмоқда ва йил бошида Москвада афғон сиёсий раҳбарлари билан иккита учрашув ўтказди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг