Мисрда тўрт ой олдин дафн этилган одам оиласига қайтиб келди

0
1604
Фото: Youm 7 newspaper

Мисрда тўрт ой олдин ўлди деб ўйланган ва дафн этилган Муҳаммад Эл-Гаммал уйига қайтиб келиб барча оила аъзоларини ҳайратга солди. 40 ёшлардаги Эл-Гаммал Қоҳиранинг шимолида жойлашган Кафр Ал-Ҳосар қишлоғидаги қабристон атрофида тентираб юрганда топилди.

Унинг оиласи тўрт ой олдин адашиб бошқа жасадни Эл-Гаммал деб ўйлаган ва унинг дафн маросимини ўтказишганди.

Ушбу қишлоқда яшовчи бир кишининг сўзларига кўра, олдин ўқитувчи бўлиб ишлаган Муҳаммад Эл-Гаммал руҳий касалликлардан азият чекиб келади. Унинг тез-тез йўқолиб, бир ойгача уйга келмайдиган одати бор.

Лекин, Эл-Гаммал январь ойида уйдан кетиб, умуман қайтиб келмади. Оиласи уни қидирувга берди ва кунларнинг бирида маҳаллий касалхонада ишловчи қариндошлардан бири телефон қилиб, касалхонага номаълум кишининг ўлиги олиб келинганини хабар берди. Оила аъзолари ўликни бориб кўришган ва бир кишидан бошқа барча бу жасад Эл-Гаммалники эканлигига ишонган.

Жасаддан ДНК тести олинган, лекин оила унинг жавобини олмаган. Шундай қилиб, 21 март куни “Эл-Гаммал”нинг дафн маросими ўтказилди. Бундан тўрт ой ўтиб эса ҳақиқий Эл-Гаммал тирик ҳолда топилди ва полиция маҳкамасига олиб борилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг