Малайзия бош вазири ёшларга Туркияда ишлашни маслаҳат берди

0
2103
Манба: Time Magazine

Якшанба куни Малайзиянинг бош вазири ўз мамлакатининг ёшларига Туркияда ишлашни ва ўз мамлакатларида ўсишга ҳисса қўшиш учун тажриба орттиришни маслаҳат берди.

Малайзиялик ёшлар мамлакатни қандай ривожлантиришни ўрганиш учун Туркияда ишлашлари керак, дейди Маҳатҳир Муҳамад

Маҳатҳир Муҳамад университет талабаларига мамлакатнинг миллий кунини нишонлаш пайтида мурожаат қилиб, Ғарб ҳаёт тарзи ва қадриятлари тобора жамиятларни бузаётганидан огоҳлантирди.

«Бундай (Ғарбий) турмуш тарзига эргашувчилар бор. Агар биз Ғарб қадриятларига тақлид қилсак, яна мустамлакага айланамиз. Шарқ қадриятлари билан фахрланинг», деди Маҳатҳир.

У Туркиянинг тараққиётдаги ютуқлари турк халқининг ютуғи эканлигини таъкидлаб, туркларнинг меҳнаткашлигини мақтади.

«Ўйлайманки, бизнинг ёш авлодимиз Туркияга бориб, турк тилини ўрганиши ва у эрда 10 йил ишлаганидан кейин Малайзияга қайтиши керак. Шу тарзда биз Малайзияда ўзгаришларга эришишимиз мумкин » дея қўшимча қилди ва Малайзия Туркиядан ўрнак олиши мумкинлигини айтди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг