Мексикада CОVID-19 га чалинганлар сони расман 700 мингдан ошди. Лекин, асл рақамлар номаълум

0
1507
Фото: Reuters

21 сентябрь куни Мексикада коронавирусга чалинганларнинг расмий сони 700 мингдан ошди.

Мексика Соғлиқни сақлаш вазирлиги душанба куни 2917 кишининг коронавирусни юқтириб олганини хабар қилди ва бу билан мамлакатдаги касалланганлар сони 700 580 кишига етди. Шунингдек, айни пайтда Мексикада вирус қурбонлари жами бўлиб 73 697 кишини ташкил қилмоқда.

Мексика Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ҳюго Лопез-Гател мамлакатдаги касалланганлар сони расмий статистикада кўрсатилганидан анча баландлигини тан олган. Лекин, у Мексикада ўтган икки ой ичида вирус тарқалиши камаяётганини ҳам таъкидлаб ўтган.

“Бизнинг мамлакатимизда саккиз ҳафтадан буён касалланиш ҳоллари камаймоқда” дейди Лопез душанба куни.

Reuters ахборот агентлигининг статистикасига кўра, бугунги кунга келиб Лотин Америкасида 8.7 миллион киши коронавирус билан касалланган ва уларнинг 322 000 дан ортиғи вафот этган. Бу билан Лотин Америкаси дунёда коронавирусдан энг кўп азият чекаётган мамлакат бўлиб турибди. Бу ерда Бразилия касалланганлар ва ўлимлар сони бўйича етакчилик қилаётган бўлса, Мексика, Перу ва Колумбияда ҳам бу кўрсаткичлар анча юқори ҳисобланади.

Экспертларнинг фикрига кўра, Лотин Америкасидаги кўплаб мамлакатларда вирус тарқалишини камайтириш учун ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш каби қатъий чоралар жорий қилинганига қарамай касаллик тарқалишининг авж олишига бу ҳудудда яшовчи аҳолининг камбағаллиги ва норасмий иқтисодий фаолиятлар сабаб бўлмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг