ЖССТнинг вакцина етказиб бериш бўйича дастурига жаҳоннинг 156 мамлакати қўшилди

0
1591
Фото: Twitter/@CEPI vaccines

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти раҳбарлик қиладиган CОVAХ номли иттифоқнинг душанба куни маълум қилишича, COVID-19 га қарши вакцинани давлатлар орасида адолатли тарзда тақсимлаш бўйича дастурга ҳозиргача жаҳондаги 156 та мамлакат қўшилди.

Ушбу давлатлар рўйхатидан 64 та бойроқ бўлган ва ўзини-ўзи молиялаштира оладиган мамлакатлар ҳам ўрин олган. CОVAХнинг мақсади дунё давлатларига 2021 йилнинг охиригача хавфсиз ва самарали бўлган вакциналардан 2 миллион дозада етказиб беришдир.

CОVAХ GAVI номли вакцина иттифоқи билан ҳамкорликда иш олиб боради. У коронавирусга қарши вакциналар тайёр бўлганида уларни дунё мамлакатлари ўртасида тенг миқдорда тарқатишни кафолатлаш учун ташкил қилинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг