Саудияда Умрани адо этмоқчи бўлганлар учун махсус мобиль илова ишлаб чиқилади

0
1905
Фото: Reuters

21 сентябрь душанба куни Саудия Арабистони коронавирус пандемияси даврида мусулмонларнинг муқаддас шаҳри Маккага келиб, Умра ибодатини амалга оширишларига имкон яратиш бўйича режаларини ошкор қилди. CОVID-19 туфайли сўнгги етти ойдан бери Умра ибодати тўхтатилиб турилибди.

Қиролликнинг Ҳаж ишлари бўйича вазири Муҳаммад Бентеннинг сўзларига кўра, Умра қилмоқчи бўлган мусулмонлар учун махсус мобиль илова ишлаб чиқилади. Мазкур илова орқали Саудия фуқаролари, бу ерда яшовчилар ва четдан ташриф буюрувчилар онлайн тарзда Умра қилишга ариза топшириб, ўзларининг ушбу ибодатни адо этиш кунларини буюртма қилишлари мумкин бўлади. Натижада, Умра давомида одамларнинг гавжум бўлиб кетишининг олди олинади ва ижтимоий масофани сақлаш имкони яратилади.

Аммо, Муҳаммад Бентен қачондан бошлаб Умрага рухсат берилиши ва бир пайтнинг ўзида нечта одам уни амалга ошириши ҳақида маълумот берганича йўқ.

Коронавирус туфайли бу йилги Ҳаж ибодати ҳам жуда оз сонли мусулмонлар билан ўтказилди. Унда қатнашганлар Саудия фуқаролари ва ўша пайтда мамлакатда яшаётган хорижликлар орасидан танлаб олинди. Июлда бўлиб ўтган Ҳажда дойимгидек 2 миллиондан ортиқ одам эмас, балки, 1000 кишигина қатнашди. Улар Ҳаж қилишдан олдин текширувдан ўтказилди ва карантига олинди.

Саудия Арабистонида ҳозиргача 330 000 дан ортиқ одам коронавирус билан касалланди ва 4500 дан зиёд қурбонлар қайд этилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг