Майкл Помпео Тошкентга келди

0
1929
Фото: uza.uz

Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Майкл Помпео бугун, 2 февраль куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

photo_2020-02-02_18-25-25.jpg

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

photo_2020-02-02_18-25-20.jpg

Икки кун давом этадиган ташриф давомида АҚШ Давлат котиби Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири билан икки томонлама музокаралар ўтказиши кўзда тутилган. Майкл Помпео ва Абдулазиз Комилов 2018 йил май ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон – АҚШ саммити доирасида эришилган келишувлар бажарилишининг боришини муҳокама қиладилар, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Майкл Помпео эртага, 3 февраль куни Тошкентда “Марказий Осиё – АҚШ” (“C5+1”) шаклидаги Ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг