Мусо алайҳиссаломнинг дафн қилинган жой аниқ эмас, аммо афсоналарда айтилишича, бир вақтлар Салоҳиддин Айюбий Мусо (а.с) дафн қилинган манзилни тушида кўрган ва келиб худди шу жойда масжид қурдирган.
Кейинчалик, милодий 1269 йилда Султон Белбарсхон мазкур масжидни кенгайтиради. Набий Мусо масжиди Макам Эриходан 11 км жанубда ва Қуддусдан 20 км шарқда жойлашган.
Маълумки, Мусо (а.с.) номи Қуръони Каримда энг кўп зикр қилинган пайғамбарлардан бири ҳисобланади.
Набий Мусо деб аталган мақбарада мамлуклар тилида мазкур қадамжонинг ҳижрий 668 йилда (милодий 1269) Буюк султон Докар Абу ал-Фатах Белбарсхон томонидан қурилгани ёзиб қолдирилган.
Мақбара қурилиши Султон Белбарсхон томонидан Ливандан Хевронгача салибчилар томонидан босиб олинган шаҳар ва қишлоқларни босиб олиш пайтида олиб борилган умумий сиёсатнинг бир қисми эди. Бу зиёратгоҳларнинг қурилиши ва таъмирланиши вақ маблағлари томонидан молиялаштирилган.
Усмонли турклар ўз ҳукмронликларидаврида олдинги асрларда қурилган, кейинчалик авария ҳолатига келиб қолган эскирган ва авария ҳолатига келган биноларни қайта таъмирдан чиқардилар. Набий Мусо зиёратгоҳи ҳам шу даврда қайтадан бунёд этилди.
Бугунги кунда зиёратгоҳ биноси катта марказий ҳовлини ўз ичига олган бўлиб, 120 дан ортиқ хоналардан ташкил топган. Мусо алайҳисалом дафн қилинган деб ҳисобланувчи манзил эса масжиднинг ўнг томонида, зиёратгоҳ ҳовлисининг ғарбий томонида жойлашган ҳисобланади.