Матубот котиб: Доҳа келишувидан сўнг АҚШ биринчи марта Толибон жангариларига қарши ҳаво ҳужумини амалга оширди

0
1698
Фото: Reuters

Чоршанба куни Қўшма Штатлар Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятида Толибон жангариларига ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу шанба куни томонлар ўртасида қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги битим имзолангандан кейин содир этилган биринчи зарба бўлди.

«Толибон» жангарилари «назорат пунктига (Афғонистон миллий хавфсизлик кучларига) фаол равишда ҳужум уюштиришди. Бу ҳужумни олдини олиш учун мудофаа зарбаси амалга оширилди”, деди АҚШ Қуролли кучларининг Афғонистондаги вакили полковник Сонни Леггетт Тwиттер-даги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон тинчлик тарафдори, аммо шанба куни Доҳада имзоланган шартномага таяниб, Толибонни «кераксиз ҳужумларга» барҳам беришга ва ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг