Марсга яна бир аппарат юборилади

0
2000

Буюк Британияда “Эйрбас” авиасозлик концерни “Бруно” дея ном берилган марсдаюрарни яратиш устида иш олиб бормоқда. Стивениж шаҳридаги лабараторияда муҳандислар 2020 йилда Қизил саёрага ҳаёт аломатларини излаш учун юбориладиган аппаратга жуда ҳам ўхшайдиган марсдаюрарни такомиллаштиришяпти. У 6 та ғилдирак билан жиҳозланган бўлиб, аппарат сониясига 2 см.тезлик билан юради. Марсдаюрар сайёра сатҳида ярим автоматлаштирилган тартибда ҳаракатланади. Бу хақда Euronews хабарбермоқда.

Муҳандис Пол Мичем: ““Экзомарс” миссияси доирасида фаолият олиб борадиган ушбу аппарат мустақил равишда ҳаракатланиш имконини берувчи барча датчик ҳамда қурилмалар билан жиҳозланган. Марсдаюрар йўлида учрайдиган қоялар ва жарликларни фарқлайди ҳамда у ёки бу тўсиқдан ўта оладими ёки йўқ мустақил равишда таҳлил қилади”.  Экспертларнинг ҳисоб-китоблари бўйича 2021 йилда Марсга қўндириладиган аппарат сайёра сиртини 2 метр чуқурликкача бурғулаб, олинган намуналарни ўз мини-лабараториясида тадқиқ қила олади. 

“Бу металл ғилдираклар марсдаюрар ҳаракатланиш тизимининг муҳим қисми ҳисобланади. Биз резинадан фойдалан олмаймиз, бу органик материал. Биз Марсдан ҳаёт аломатларини излаяпмиз ва уй ерга ташқаридан органик моддаларни олиб киришга ҳаққимиз йўқ. Олдимизда ғилдиракларни резина шиналар сингари қайишқоқ қилишдек қийин вазифа бор эди. Биз буни уддаладик” дейди муҳандис Пол Мичем. 

“Бруно” ёлғиз эмас. Стивениждаги лабараторияда Қизил сайёрага йўл оладиган марсдаюрарнинг аниқ нусхаси бўлган прототип ҳам қуриляпти. Бу ерга турли деталлар ва компонентлар Европанинг турли илмий марказларидан олиб келинади. Улар стерилланганидан сўнг йиғиш жараёни бошланади. “Экзомарс” Европа космик агентлиги ҳамда “Роскосмос”агентлигинининг қўшма лойиҳасидир. Унинг биринчи босқичида Марс сайёраси орбитасига “Транс Гез Орбитер” орбитал модули юборилди. Жорий йилнинг апрел ойидан эса у сайёра атмосфераси таркибидан метан ва углерод оксиди изларини қидиришни бошлади. Ҳозирда аппарат Ерга қимматли маълумотларни, жумладан, фотосуратларни юбориб турибди. Олимлар “Экзомарс” нинг иккинчи  босқичига қизғин тайёргаликни бошлашган. Қатор маслаҳатлашувлардан сўнг, мутахассислар аппаратни Қизил сайёранинг экватори яқинидаги Оксий тексилигига қўндиришга қарор қилдилар. У қадимги кўлнинг ўрни деб ҳисобланади. 

Ҳоқон Свехем, тадқиқотчи “Экзомарс”: “Оксий текислиги ровер ёрдамида ўрганиш, хусусан, бурғулаш ва намуналар олиш учун энг қизиқарли ҳудудлардан бири. Қолаверса, бу хавфсиз ҳудуд ҳам. У ерда қўнишни қийинлаштирадиган омиллар кўзга ташланмаяпти. Қўниш ҳудуди чуққурроқда. Шундай экан, аппарат атмосферанинг қалинроқ қатламлари орасидан ўтишига тўғри келади. У ўз вақтида тўхташ ва мослашишга улгуради”.

Биринчи миссия Марс – уни изчил равишда ўрганиш бошлангунига қадар ўйланганидан ранг-барангроқ ва фаолроқ эканини кўрсатди. Олинган фотосуратларда Қизил сайёрада аввал тахмин қилинганидан кўпроқ миқдорда музлаган сув борлиги аниқланди. 

Ҳоқон Свехем, тадқиқотчи “Экзомарс”: “Сайёрада сув чуқурликда жойлашган. Биз чиқ кўлларни топмадик. Бу ерда гап Марс сатҳи остида музлаб ётган сув ҳақида кетмоқда. Аниқ биламиз, у ерда музликлар бор. Суюқ ҳолатдаги сув ҳар доим ҳаёт пайдо бўлиши учун энг қулай шароит деб ҳисобланган. Аммо Марсда сув борлиги у ерда ҳаёт бор дегани эмас. Бироқ сув ҳаёт яралиши учун керакли омиллардан биридир”.

Бизнинг Марс ҳақидаги тасаввурларимиз бойиб бормоқда. Олимлар марсдаюрар сайёрада ҳозирда мавжуд ёки музлаган ҳаёт аломатларини топишига ишонишадими?

Даниил Радионов, Россия фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти лабараторияси мудири: “Ҳа, мен “Экзомарс” Марс сатҳидан органик бирикмалар изларини топшига ишонаман. “Экзомарс” буни амалга ошира оладиган миссия. Боиси у айнан шу мақсадда лойиҳалаштирилган”.

Эбби Хатти, “Экзомарс” дастури менежери, “Airbus”: “Ўйлайманки, биз Марсда ҳаёт аломатларини қидириб топиш учун энг яхши воситаларни тайёрладик. Фаолият давомида бурғулаш энг муҳим жиҳат. Чунки, шу орқали биз сайёра сатҳи остига, эҳтимолий ҳозирда мавжуд ёки музлаган ҳаёт изларини кўришимиз мумкин. Бу жуда улкан, кўламдор, шу билан бирга ҳеч ким амалга оширмаган вазифа”.

Режага кўра, марсдаюрар сайёрада 4 км.масофани босиб ўтиб, Марс сатҳидаги 6 та нуқтада 2 метр чуқурликкача бўлган бурғулаш ишларини бажаради. Марсда айнан қандай шаклдаги ҳаёт топилиши мумкин?

Пол Мичем, муҳандис: “Марсдаюрар сайёра сатҳи остидан митти яшил одамчаларни ковлаб олишини кутмаяпмиз, албатта. Балки бактериялар ҳақида гап кетаётгандир. Уларни биз Ернинг энг қурғқочил ҳудудларидан ҳам топамиз. Бактериялар – биз ўрганган энг чидамли ҳаёт шаклидир. Шундай экан, Қизил сайёра сатҳи остидан айнан бактерияларни топармиз”.

Энди 2021 йилнинг баҳорини кутиш лозим. Ўшанда “Экзомарс” миссияси марсдаюрари қидирув ишларини бошлайди. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг