Марказий Осиёлик меҳнат мигрантлари энди Польшага боришмоқчи

0
3890
Фото: centralasia.media

Жорий йилнинг биринчи чорагида Тожикистондан 60 минг ва Ўзбекистондан 133 минг муҳожир Россиядан ўз ватанига қайтиб келган. Бу маълумот, Gremi Personal халқаро бандлик агентлигининг таҳлилий маркази томонидан тақдим этилди.

Жаҳон банки прогнозларига кўра, Россиядан пул ўтказмалари ҳажми кескин камаяди: Қозоғистон томонидан 17 фоизга, Ўзбекистонга 21 фоизга, Тожикистонга 22 фоизга, Қирғизистонга 33 фоизга. Тахминан 2 миллион киши иш ўрнини йўқотиши мумкин. Муҳожирлар ўртасидаги ишсизлик 4,4 фоиздан 7,8 фоизга ошиши кутилмоқда.

Россия-Украина ўртасида можаро бошлангандан бери Польшада ишлашга бўлган талаб кескин ортган. Польшадаги агентликларда ишга жойлашиш учун аризалар сони 30% га ошган.

Gremi Personal’нинг фикрича, Польша Марказий Осиёлик меҳнат мигрантлари учун янги эшикларни очиши мумкин.

Россияда 4 миллионга яқин Марказий Осиё фуқаролари ишлайди: Тожикистондан 1 миллион, Қирғизистондан худди шундай, Ўзбекистондан 2 миллионга яқин ва Қозоғистондан 200 минг нафар. Улар асосан қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини банд қилишган.

«Айни пайтда, Россиядан фарқли ўлароқ, Польшада иқтисодий миграция бозори Польша қонунлари билан қатъий тартибга солинади», дейди агентлик.

Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра, Россияда меҳнат қилаётган муҳожирларнинг пул ўтказмалари Марказий Осиё мамлакатлари ялпи ички маҳсулотининг 30 фоизини ташкил қилади.

Польшанинг асосий ишчи кучини украиналик эркаклар ташкил қиларди. Аммо, ҳозирги вазият туфайли, Польша асосий эътиборини Марказий Осиёга қаратмоқда.

2022 йил бошига келиб Польша ижтимоий суғурта жамғармасидан 2502 нафар Ўзбекистон фуқароси, 2343 нафар Қозоғистон фуқароси, 566 нафар Қирғизистон фуқароси, 528 нафар Тожикистон фуқароси ва 453 нафар Туркманистон фуқароси рўйхатга олинган.

Март ойи охирига келиб уларнинг сони яна ҳам ортди. Ўзбекистоннинг 2852 нафари, Қозоғистоннинг 2587 нафари, Қирғизистоннинг 763 нафари, Туркманистоннинг 616 нафари ва Тожикистоннинг 605 нафар фуқароси рўйхатга олинган.

Польшанинг Rzeczpospolita нашри прогнозларга кўра, юз минглаб украиналик мавсумий ишчилар Польшага келмаслигини таъкидлади. Шунинг учун уларнинг ўрнини Марказий Осиё, биринчи навбатда Қозоғистон ва Ўзбекистондан келган ишчилар эгаллаши кутилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг