Мактаб хақида қисқача

0
1959
Фото: https://t.me/Nazlobudnya_AU

1980 йилда Ўзбекистонда 3.8 млн ўқувчига 9458 та ўрта мактаб тўғри келар эди. 2020 йилга келиб эса, хусусий мактабларни қўшиб хисоблаганда атиги 9942 та ўрта мактаб мавжуд. Юқоридаги рақамларни ўзи мактабларда ўқувчи сонининг кўплигига ва 1та синфда 45-50 нафар бола ўқишига мажбурлигини кўрсатиб турибди.

Ўтган давр мобайнида ўқувчиларни сони 60% ўсган бўлишига қарамасдан ўрта мактаблар умумий сони деярли кўпаймаган.

Энг муҳими, 1960 йилларда жорий қилинган қурилиш нормалари ва қоидалари деярли ўзгармаган ва мактабларни сиғими кичкиналигича қолиб кетмоқда.

Масалани ечими сифатида қуйидагиларни таклиф этаман:

✅1. Мактабларда ўқувчи сонига қараб молиялаштириш тизими (per capita financing) ни жорий этиш зарур.

Бу ерда мантиқ жуда хам оддий- қанча ўқувчи кўп бўлса -мактаб учун маблағ хам шунча кўп ажратилади.

Бу хақида анчадан бери ва кўп гапирилмоқда, лекин хеч қандай ўзгариш йўқ.

Агар солиштириб кўрадиган бўлсак 1 ўқувчига ажратадиган маблағ миқдори нефт- газ -олтин ва уран каби табиий бойликлар умуман мавжуд бўлмаган Грузиядага Ўзбекистонга нисбатан 1 неча баробар юқори.

✅2. Таълимни молиялаштириш маҳаллий ҳокимиятлар, хар хил турдаги ўртада турувчи Молия вазирлиги, ‘внебюджет фондлар’, ДУКлари аралаштирмасдан Халқ таълими Вазирлиги орқали амалга оширилиш керак. Ана шундагина шаффофлик таъминланади. Агар шунақа қилинмаса нега янги мактаблар қурилмаяпти деган саволга жавоб топиш қийин.

2019 йилда жанжал тўполондан кейин Сергели туманида янги уй жой массивларида 1 нечта мактаблар қурилди. Ушбу мактабларни қуриш янги уй жой массивларини қураётганда умуман режалаштирилмаган эди.

✅3. Бизда шахарсозликни режалаштириш деган амалиётнинг йўқлиги. Шу пайтгача шахарнинг Бош режаси йўқ. Яъни, янги массивлар қурилиши режалаштирилаётганда ижтимоий инфратузилма (мактаблар, боғчалар) кўзда тутилмаган.

Агар ушбу чораларни тезлик билан кўрмасак таълим тизими инқирозга учрайди.

Муаллиф: Азиза Умар

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг