Қуёш модуллари, таркибий қисмлари ва кремний пластиналар ишлаб чиқарувчи, дунёнинг энг йирик компанияларидан бирининг асосчиси ва раҳбари Ли Чжэньго (Li Zhenguo) ўртача муҳлатда, дунёда йилига 1 тераватт (1000 гигаватт) қуёш электр станциясини қуриш мумкин деб ҳисоблайди.
Лондонда бўлиб ўтган Future of Energy Summit конференциясида сўзга чиққан Ли Чжэньго (Li Zhenguo) шундай деди: «2000 йилда 100 МВт қувватга эга фотоволтаик станциялар глобал миқёсда ўрнатилди – 2017 йилда бу кўрсаткич 100 ГВт дан ошди.
Ўтган йил охирида мен Финляндия ва Германиядаги тадқиқотчилар томонидан тайёрланган ҳисоботни ўқиб чиқдим. Унда 2050 йилгача бу дунё 100% қайта тикланадиган энергия билан таъминланади: жумладан, қуёш энергиясининг улуши 68% ни ташкил қилади.
Бизнинг ҳисоб-китобларимиз шуни кўрсатмоқдаки, келгуси 30 йил ичида ушбу мақсадларни амалга тадбиқ этиш учун, дунёда йилига 1000 гигаватт қуёш электр станциялари жорий этилиши керак.
Кейин, 31 йилдан бошлаб қуёш модулларини алмаштиришимиз керак бўлади …
Бу ҳисоб-китоб фақат аҳоли сонининг кўпайиши ва турмуш сифатини яхшилашга асосланган «.
«Дунёнинг баъзи ҳудудларида қуёш энергиясининг кВт*с қиймати икки центдан камроқ, масалан, Яқин Шарқ ва Лотин Америкасида шундай нархланади.
Қуёш энергияси дунёдаги энг арзон энергия манбаи бўлиш йўлида. Энергияни сақлаш билан бирга, бу инсоният учун идеал энергия ечими деб ҳисоблайман «, – дейди Ли Чжэньго.
Қизиғи шундаки, айни кечагина биз қуёш электростанциялари тўплагичлари энергетика соҳасида «кейинги йирик кашфиёт» (next big thing) бўлиши хақида ёзган эдик.
LONGiда ривожланишнинг йирик режалари бўлиб, Хитойда содир бўлган воқеалар туфайли тузатилмаган эди. Хусусан, аввалгидек, компания кремний пластиналари ишлаб чиқаришни 2020 йилгача 45 ГВтгача оширишни режалаштирмоқда.
Қуёш саноати вакилининг ўз саноатида сезиларли ўсишини кутаётгани табиий, гарчи менинг фикримга кўра (ва фақатгина менинг эмас) бундай тахминлар асослидир.
Эслатиб ўтаман, DNV GL компанияси вакили сентябрь ойида энергетик ривожланиш прогнозини тақдим этди, унга кўра дунё электр энергиясининг 70 фоизи 2050 йилгача қуёш ва шамол асосида ҳосил қилинади, шулардан 40 фоизи қуёш энергияси билан таъминланади.
DNV ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга қадар бундай ҳажмдаги электр энергияси учун дунёда қуёш электростанцияларининг ўрнатилган қуввати тахминан 19 минг ГВт гача ошиши керак.