Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президени Дональд Трампни Пхеньяндаги учрашувига таклиф қилди. «Мен яқинда Трампни учрашувга чорлаган хат ҳақида маълумотлар эшитдим. Аммо мен ушбу мактубда нима ёзилгани ёки унинг қачон жўнатилганини тасдиқлай олмайман», деди ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва парламент сессиясида.
Ташқи ишлар вазирининг сўзларидан сўнг, маҳаллий JoongAng Ilbo газетаси Кимнинг таклифи 15 август куни Трампга махфий тарзда юборилганини маълум қилди.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлигининг Америка ишлари бўйича департаменти директори: ’’Ядросизлантириш бўйича музокаралар бир неча ҳафта ичида бўлиб ўтади, аммо биз АҚШдан хавфсизлик кафолати ва санкцияларни енгиллаштиришни талаб қиламиз’’, деди душанба кунги баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Трамп ва Ким шу йилнинг 30 июнь куни икки Корея чегарасидаги Панмунжом қишлоғида учрашув ўтказишди. Унда томонлар ядровий қуролсизланиш бўйича музокаралар бир ой ичида қайта бошланишига ваъда беришганди. Аммо бундай музокаралар ўтказилганича йўқ.