Кўникинг: протекционизм ишламайди

0
1944

§ Протекционизм : замонавий мундарижа 

(Протекционизм (Ҳимоя қилиш) – ички бозорни чет эл рақобатидан муайян чекловлар тизими орқали ҳимоя қилиш сиёсати: импорт ва экспорт божлари, субсидиялар ва бошқа чоралар. Бундай сиёсат миллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ёрдам беради. / изоҳ тахририятдан)

2016 йилда Қўшма Штатларда ҳокимият тепасига Дональд Трамп келди. Унинг сиёсати, маълум бўлдики, аниқ протекцион йўналиш олган. Трамп ҳам ўзидан олдинги Америка сиёсатчилари каби ўз йўлини оқлашга уриниб, уни миллий саноатни «ҳимоя қилиш” дея сафсата сотади.  Американинг 45- президенти, ўз зўравонлик қарорларини оқлар экан, кўпинча хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан Америка бозорлари «эгаллаб олинаётгани» ҳақида гапиради.


§2. Бастиа ва протекционизм 

19-асрнинг биринчи ярмида иқтисодчи Фредерик Бастиа протекцион сиёсатни иқтисодий абсурд деб атади, чунки протектционизм сиёсати «ҳалол» ишлаб чиқарувчилар манфаатларига қарамай истеъмолчилар манфаатларини қурбон қилади.

Вазиятни тасаввур қилинг. Маҳаллий  пўлат компаниясининг эгаси Ваня чет эл ишлаб чиқарувчилари билан рақобатлаша олмагач, давлат хизматида ишлаётган танишларига мурожаат қилади.  У тахминан 15 минг доллар сарфлаб пўлат қазиб чиқарса,  унинг рақобатчилари яхши йўлга қўйилган саноат туфайли 10 минг долларга пўлат қазиб чиқаради.  Ваня уларга нисбатан протекцион мажбурият ва чекловлар қўйилишини сўрайди, кейин унинг дўстлари, ўз ваколатлари ва маъмурий босим ўтказиш йўли билан, Ванянинг  лойиҳасини қўллаб юборадилар. Рақобатчиларнинг пўлат ишлаб чиқарувчи саноати зиммасига  янги солиқлар ва божхона тўловлари қўйилиши натижасида 1 тонна пўлат 20 минг АҚШ долларигача кўтарилди.

Ваня ва унинг бюрократ  танишлари бу ҳолатни адолатли, ҳатто «жамият”  учун фойдали деб билишади, чунки Ваня пўлат заводларини, ишчиларини, иш ўринларини ҳам сақлаб қолди, ҳам бойиб кетди,  янги божхона тўловлари туфайли маъмуриятдаги дўстларини ҳам қуруқ қўймади, улар ҳам бойиди.

Бундай мулоҳазанинг хатоси қаерда? 

Хатоси шунда-ки, бу моделда истеъмолчиларнинг манфаатлари ҳисобга олинмаяпти, энди улар металл учун ортиқча пул тўлашади. Эҳтимол улар бу ҳолатни назарга илишмайди, чунки Ванянинг очкўз  дўстлари протекционизмга нисбатан ижобий муносабатни тарғиб қилувчи қимматбаҳо ташвиқот дастурини тезгина молиялаштириб бўлишган.

Кейингиси. Бу ҳолда, Ваня пўлатининг эски нархини алмаштириб, тоннаси 10 минг доллар ўрнига 15 000$ га оширишини  иқтисодий ғалаба дея санашади.  Ва бир томондан, ҳамма нарса мантиқий кўринади, аммо, бошқа товарларни мисол қилиб келтира бошланганда, саволлар пайдо бўлади.

Сўнгги ўттиз йил ичида компьютерлар ва бошқа электрон қурилмаларнинг нархи тобора пасайиб борди ва бу ҳақиқат. Бироқ, негадир бу ҳолат жамият томонидан йўқотиш сифатида, протекционизм сиёсатини жорий қилиш учун сабаб сифатида қабул қилинмайди.

Аксинча.  
Айрим товарларнинг нархини рақобат натижасида тушириш  тегишли тармоқларда жонланишни келтириб чиқарди: 

масалан, компьютер қурилмаларининг нархини арзонлаштириш; 

масалан, автомобилсозлик саноатини оммавий компьютерлаштиришга олиб келди ва бугунги кунда автомашиналарни ишлаб чиқариш жараёнининг ўзини компьютерлаштириш машиналарни  тезроқ ва яхшироқ ишлаб чиқаришга имкон берди.  

Шу билан боғлиқ бошқа тармоқларнинг ҳам  жадал ривожланиши натижасида, янги иш ўринлари ташкил этилади, протектционизм бўлмаса иш ўринлари йўқотилади деб ҳисобласалар-да, қайтанга оқибатда ишчилар, яна ўша иш ўринларини эгаллаши мумкин бўлади. 


§3. Икки хил кўринишдаги фойда

Бозорда рақобат натижасида нархлар ҳар доим муқаррар равишда ишлаб чиқаришнинг  харажатига олиб келади.  Бу биринчи навбатда Хаек томонидан «Нархлар ва ишлаб чиқариш» асарида келтирилди. Ишлаб чиқаришнинг янги тармоғи пайдо бўлгач, тадбиркорлар даромад олиш учун янги маҳсулот нархини оширади. Бундан ташқари, ушбу чекланган тадбиркорлар гуруҳининг муваффақияти бошқа тадбиркорларнинг эътиборини тортади, улар ҳам бозорга кириб келади ва янги тадбиркорлик даромадларини ола бошлайди.

Тадбиркорлик даромадлари ва оддий фойда ўртасидаги асосий фарқни аниқлаб олиш керак. Тадбиркорлик фойдаси – бу шунчаки саноатга кириш туфайли олинган тадбиркорлар даромадлари, янги саноатга киришга қарор қилинган ва оддий фойда ана шу фактнинг натижаси.

Ҳеч ким, АҚШ молия вазирлигининг барқарор облигациялари авжи даромадга чиқиб, 5 % даромад келтираётган бир пайтда, йилига 2% даромад келтирадиган катта таваккалли юқори технологияли компаниялар заҳирасига инвестиция киритмайди.  Бундай ҳолатда, 2% ёки 5% ни танлаш керак бўлган ҳолда, иккита тадбиркорлик фойдаси манбаи ўртасидаги танлов юзага келади.

Оддий фойда, муайян саноат ёки лойиҳа учун стандарт белгиланган даромад даражаси ҳисобланади. Бундан ташқари, у ўзгариб туриши мумкин: масалан, болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқарадиган корхона турли мавсумларда 5 дан 10 миллион долларгача пул ишлаши мумкин, аммо бу ҳолатда у фақат масалан, ҳарбий техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйганда, тадбиркорлик даромадини олиши мумкин.

Қайсидир паллада иқтисодиётнинг бир ёки бир неча янги очилган соҳалари янги тадбиркорлик даромадларини яратишга ожиз бўлиб қолса, бунинг натижасида ишлаб чиқаришда харажатга интилган ҳолда янги очилган товарлар нархи тенглаша бошлайди.  Кундалик ҳаётда ва газеталарда шу каби вазиятлар  ҳақида “бозор бўлиниб кетди”, “бозор тўлиб-тошиб  кетди” дея хабар беришади. 

Баъзан «бозор монополлашиб кетди, энди унга киришнинг иложи йўқ” деган нотўғри мулоҳазаларни гапирадилар. Бироқ, бундай нуқтаи назар уларнинг иқтисодиётни, фойда концепциясини тўлиқ тушунмаслигидан келиб чиқади.  Ишлаб чиқариш соҳаларидан бирининг тадбиркорлик даромадларини яратиш потенциали тугашига бозор монополлашувининг  ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Шундай қилиб, юқорида санаб ўтилган натижаларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, протекционизм сиёсати рақобатчиларнинг бозорга кириб келишига  сунъий чекловлар яратиб, истеъмолчиларнинг турмуш даражасини яхшилашга ва умуман, тегишли тармоқларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. 
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, жамоат фаровонлиги учун ғамхўрлик қилишни, миллий саноатни ва иш ўринларини ҳимоя қилишни эмас, аслида, ўз манфаатларини кўзлаб, жамиятнинг қолган қисми учун фойда келтирмайдиган даромадларни излайди.

§4. Рикардо қонуни

Маҳаллий саноатнинг бир ёки бир нечта филиали чет эллик рақобатчиларга дош бера олмаслиги, у мамлакатнинг чекланиб қолган ресурсларини бекорга йўқотиб, бу ишлаб чиқариш соҳасидаги ихтисослашувда ютқазаётганлигидан далолат беради. Протекцион сиёсатнинг антоними – эркин савдо сиёсатидир. 

Эркин савдонинг афзалликлари Дейвид Рикардо томонидан таққослама устунликка эга бўлган қонунга мувофиқ амалга оширилди.

Давлат протекцион сиёсатни жорий қилгани жуда кўп ҳолларда ҳамма нарса фақатгина ўз мамлакатида ишлаб чиқарилишини, яъни, импорт ўрнини босишга эришишга уринади. Аммо географик шароит, инсон капитали каби объектив омиллар туфайли давлат ҳамма нарсани фақат ўз ҳудудида ишлаб чиқариши фойдали эмас.

Битта давлат, масалан, автомобиль ишлаб чиқаришда, бошқаси эса бошқа саноатда афзалликларга эга.

Етакчи соҳаларда ўзаро олди-сотди ва ихтисослашувлар натижасида нафақат ишлаб чиқариш соҳаларида муваффақиятга эришиш мумкин, балки ЯИМнинг ҳажми ҳам ошади. 

Баскетболчи ва рассомни тасаввур қилинг. Бир баскетболчига соатига 10 минг доллар, рассомга эса 20$  тўланади. Ҳеч шубҳа йўқки, бўёқчиликни озгина ўрганиб  олса бўлди, баскетболчи уйида деворларни ўзи оқлаши мумкин бўлади. У 40 доллар иш ҳақи эвазига ишни рассомдан ҳам кўра яхшироқ бажариши мумкин. Баскетболчи ҳафтасига 70 соат ишлаши мумкин, дейлик, у вақтини иккига бўлади: 35 соат бўёқчилик учун , 35 соат баскетбол учун. Унинг иш маҳсулоти ҳақи 351 400 долларни ташкил этади. 

Энди тасаввур қилинг-а, рассом эса  баскетболчи сифатида ишлайди ва иш вақтини 35 соатдан бўлиб олади. Бўёқчилиги учун соатига 20 доллар олади. У баскетбол ҳам ўйнашни бошлайди. Лекин у қандай ўйнаш кераклигини билмайди, бир соатлик ўйин учун у тахминан О $ даромад олади. 35 • 20 = 700 АҚШ доллари.

Келинг, ҳар бир киши яна ўз ихтисоси бўйича  иш бошлаганини тасаввур қилайлик.  Баскетболчи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот нархи 700  долларни ташкил этади ва рассомнинг иши кескин равишда 1400 долларга кўтарилади. Шундай қилиб, рассом деворларни бўяшда қиёсий устунликка эга, деб айтиш мумкин ва баскетболчининг баскетбол ўйнашда афзаллиги аниқ.  

Энди бу мисолни халқаро савдога татбиқ қиламиз. Миллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш баҳонаси билан протекцион тарифларни жорий қиладиган давлат, барча товарларни бир ҳудудда ишлаб чиқаришга ихтисослашув  билан солиштирма устунлик назариясини бутунлай эътибордан четда қолдириб, камроқ ривожланган давлат-  ривожланган давлатга бирор нарса тақдим эта олмайди, деган фикрни илгари суради.

Адам Смитнинг давридан бери маълум бўлган меҳнат  тақсимоти, ҳосилдорликнинг ўсишининг асосий шартидир. Меҳнат тақсимоти халқаро савдо доирасида ҳам мавжуд: замонавий дунёда, бирор нарса ишлаб чиқариш учун бутун дунёдаги компонентлар ишлатилади.

Масалан, Канадада клён сиропи олиш учун яхши шароит мавжуд бўлса, Испания иқлими мандарин учун мосроқ бўлса-да, Канада (ёки Испания) уларнинг иккаласини ҳам ўзида ўстиришга уринишда қандай мантиқ бор? Бу мамлакатларда иқлим шароитлари бошқача бўлиб, ҳар икки мамлакат фермерлари мандарин ёки клён сиропи олиш учун турли касбий маҳоратга эга. Шунга кўра , икки мамлакат фақатгина у ёки бу нарсада устунлик  қилиши мумкин. 

Англияда 1836 йилда нонга импорт божлари бекор қилинди («нон қонунлари» бекор қилинди) ва 19-асрнинг ўрталарига келиб Буюк Британия ўз қишлоқ хўжалиги тизимидан батамом халос бўлди. Германия билан колонизация қилинган мамлакатлардан келадиган майда-чуйдалар савдоси йўлга қўйилди. Бундай тизим ўзаро манфаат кўзда тутилган ҳолда юзага келганди.

§5. Бозордаги айирбошлаш 

Баъзилар савдогарлар ва савдодаги бошқа воситачиларни  бекорчилар  деб ҳисоблашади, чунки улар бевосита маҳсулот ишлаб чиқармайди. Иқтисодиётнинг асосий тамойилларини тушуниш ушбу фикрга ўрин қолдирмайди. Савдодаги ишларнинг маъносини бу тариқа жўн изоҳлаш Карл Маркс таълимотидаги эквивалент айирбошлаш тушунчаси каби  ўсиб бормоқда.  Унинг сўзларига кўра, битимдаги битта маҳсулотнинг қиймати у алиштирилган товарнинг қийматига тенг; айнан шу ҳолат битимнинг бажарилишини оптималлаштиради. 

Бир қарашда бу баёнот ўз-ўзидан равшандек туюлади, лекин бу тушунчага синчиклаб яқинроқ қараш унда бўшлиқлар борлигини очиб беради. Агар алмаштирилган товарлар қиймати тенг бўлса, унда нима учун бундай операциялар амалга оширилади; нима сабабдан товар алиштирувчи тарафлар, шунчаки акс битим тузиб қўя қолмайди?

Уй сотиб олишга  (ёки бирон-бир бошқа буюмларга) пул тўлашда, масалан, 1.000000, $ – бу нарх нарсанинг қийматидан пастроқ деб ҳисоблайсиз, шунинг учун уйнинг умумий қиймати 1 млн.

Иқтисодий нуқтаи назардан қуйидаги тасвир аниқроқ ифода бўлиши мумкин: уй харидор учун 1,000,000 доллардан кўпроқ туради, сотувчи учун эса 1 миллиондан кам туради. Ушбу алмашиш концепциясини яратувчиси Карл Менгер, уни умумий қиймат назарияси элементи сифатида ишлаб чиқди ва у бозорда нархларнинг субъектив хусусиятини эълон қилди.

Юқорида тавсифланган тарзда, содда одамлар (ва кўпинча оммавий ахборот воситалари), Маркснинг валюта назариясига кўра, беихтиёр, савдони самарасиз, воситачиларни эса зараркунанда дея хулосага келади. 

Бироқ, бу нарса, оддий одамлар ишлаб чиқариш жараёнлари билан чегараланиб қолмасдан, фойда келтирадиган савдо йўли билан даромад олиши мумкин. Шундай қилиб, эркин савдо самарали бўлади.

Протекционизм эса, чекланган гуруҳларнинг тор доирадаги манфаатларига хизмат қилган ҳолда,  миллий иқтисодга товарлар эркин алмашинувидан даромад олишга имкон бермайди.

§6. Протекционизм: тарихий ёлғонлар

Протекционизмнинг катта миқдордаги божлари  Германия ва АҚШнинг иқтисодиётини ривожлантиришга имкон берди, деб ҳисоблашади. 

Германияда ва АҚШда иқтисодиётнинг ҳали туғилмаган янги филиаллари, масалан, Америка пўлат саноати йирик давлат ҳомийлигига ва кенг миқёсли субсидияларга муҳтож эди. 

Бугунги кунда, бир ярим асрдан сўнг, бу саноат ҳали ҳам ўзини оқлагани йўқ; бу ҳақда Милтон Фридман ўзининг 1999 йилги «Нима учун бизнес ўз-ўзини йўқ қилишга ҳаракат қилади?» номли мақоласида айтилган.

Германия, Британия империяси билан эркин дон савдоси  туфайли ўз миллий иқтисодига кўпроқ даромад келтиргани ҳақида айтиш мумкин;  айтганча, айнан шу савдо айланмаси немис империясига 1873-1896 йилларда юз берган «Узоқ Депрессия» дан чиқишига ёрдам берди.

Инглизлар эса бундан фойда бўлишини немислардан ҳам олдин тушуниб етишди: 1820-йилларда Британиянинг сиёсий иқлими бошқа томонга, кейинчалик классик либерализм даври ва лаиссез-фаире (laissez-faire) принципининг ғалабаси деб аталадиган бошқа йўналишда ўзгаришга ўтди. 

Англия ўша пайтда айтганимиздек, фақатгинга давлатнинг эркаси бўлмиш тор доираларнинг манфаатига хизмат қилувчи савдо-сотиқ божларини ва бошқа протекционистлик чораларини бекор қилишни бошлаган, масалан, дон қонунларининг бекор қилиниши (1846) каби чоралар кўрилди.

Муаллиф: Тимофей Нетесов
манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг