«Кучишлатар бор экан – ақл ўргатарни кераги йўқ!» Тармоқда «Масяня»нинг янги қисми пайдо бўлди (видео 18+)

0
1488
Фото: newizv.ru

Афсонавий мультфильмнинг навбатдаги қисми Россиянинг яқин келажагига бағишланганлиги айтилмоқда.

Интернетда машҳур «Масяня» мультфильмининг янги, 152-қисми пайдо бўлди. Унинг сюжети сўнгги норозиликлардан илҳомланган бўлиб, ўз навбатида, мультфильм яратувчиси, рассом Олег Куваев ўз изоҳда шундай дея ёзади:

“Бу худди антиутопияга ўхшайди. Фақат баъзи параметрларига кўра. Албатта, асл вазият билан буни ҳеч қандай алоқаси йўқ. Дунё кичраймоқда ва торайиб бормоқда. Тор шароитда – у ҳар доим тушкунликда бўлади. Ва ҳар доим кимдир сизнинг пешонангизни нишонга олаётгандай бўлади. Гоҳида бу ўзинг бўлиб чиқасан …», аслида эса бу Россияни яқин келажакда кутаётган мутлақо ишончли ҳақиқатдир. Бу апофеознинг ўзига хос тури бўлиб, яқин келажакда мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ортидан махсус бириктирилган кучишлатар кузатиб юради ва ўша кучишлатарни ортидан, бошқа бир кучишлатар ходими кузатув олиб боради ва ҳ.к.

Қандайдир икки кун ичида, бекорга бу мультфильмдаги айрим иқтибослар оммалашиб кетмади, (масалан):

– Кучишлатар бор экан, ақл ўргатарга ўрин йўқ;
– Ўз буйруқ қандай эди? Одам бўлмасликми?
– Кетим – у жадвал бўйича қичишмайдику;
– Хўш, ҳар қандайини кўрдик … бизда эса …

«Бундай долзарб Масяня, жуда кучли, тамоша қилинг …» – дея, журналист Кирилл Шулика ўз ўқувчиларига тавсия қилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг