Душанба куни Россия президенти Владимир Путин ва унинг Германиялик ҳамкасби Ангела Меркел телефон орқали «Nord Stream-2» табиий газ қувурини ва Россия газининг Украина орқали Eвропага транзитини муҳокама қилишди.
Шунингдек, икки давлат раҳбарлари Украина ва Ливиядаги можаролар ҳақида ҳам суҳбат олиб боришган, дейилади Кремл баёнотида.