Коста-Рика биринчи бўлиб болаларни коронавирусга қарши эмлашни мажбурий қилди

0
476
Фото:inform.kz

Марказий Америкадаги Коста-Рика мамлакати дунёда биринчи бўлиб 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун коронавирусга қарши эмлашни мажбурий қилди, деб хабар бермоқда ББС.

«Ўғил болалар, қизлар ва ўсмирлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Эмлаш ва эпидемиология бўйича миллий комиссия COVID-19 га қарши эмлашни барча болалар учун мажбурий қилишга қарор қилди», -деди Коста-Рика Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Вазирлик вакцинани жорий йилнинг март ойида аҳолини мажбурий эмлашлар рўйхатига киритган ва энди бу қоида болаларга ҳам татбиқ этилади.

Коста-Рикалик болаларни эмлаш келаси йилнинг март ойида бошланади. Мамлакат Американинг Pfizer компанияси билан 3,5 миллион доза вакцина олиш бўйича шартнома имзолади. Улардан 1,5 миллион доза болалар учун махсус буюрилади. Қолган икки миллион вакцина катталарга учинчи компонент билан эмланиш тақдим этилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг