Кобулдаги масжидда юз берган портлашда оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди

0
458
Фото: Ebrahim Noroozi/AP Photo

Касалхона ва хавфсизлик ходимига хабарига кўра, портлаш оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган.

Афғонистон пойтахти Кобулдаги масжидда кечки намоз вақтида содир этилган портлаш оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди.

Пойтахтдаги шифохонани бошқарадиган Италия нодавлат ташкилоти (NNT) Эмергенсй ташкилоти портлашда жароҳатланган 27 беморни даволаётганини, улардан 3 нафари вафот этганини айтди. Энг ачинарлиси, яраланганларнинг беш нафари болалардир.

«Биз учта ўлимни қайд этдик«, деди фавқулодда хизмат AFP ахборот агентлигига электрон почта орқали.

Хавфсизлик ходимининг Al-Jazira телеканалига берган маълумотларига қараганда, портлаш оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, яна 40 киши жароҳатланган. Associated Press ахборот агентлиги ҳалок бўлганлар сони камида 10 киши ҳақида маълум қилди.

Толибон ҳукумати матбуот котиби Забиуллоҳ Мужоҳид қурбонлар ва ярадорлар борлигини тасдиқлади, бироқ уларнинг сонига аниқлик киритмади.

“Тинч аҳоли қотиллари… улар тез орада жиноятлари учун жазоланадилар”, деб ёзди у Twitter’ да.

“Масжидда портлаш юз барди… қурбонлар бор, бироқ уларнинг сони ҳали аниқ эмас”, деди Кобул полицияси вакили Холид Задран Reuters агентлигига.


МАНБА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг