Таниқли телебошловчининг ишончи комилки – давлат раҳбари бу ҳақда эрталабдан кечгача ўйлайди [видео]
Владимир Путиннинг ваколатлари 2024 йилда тугайди. Амалдаги Конституция бўйича битта шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ президент бўла олмайди. Аммо кейин ким навбатдаги президент бўлиши мумкин?
Бу ҳақда МДУ талабалари олдида маъруза ўқиган, «Вести Недели» дастурининг бошловчиси ва «Россия сегодня» ХААнинг бош директори Дмитрий Киселев бу ҳақда ўз мулоҳазаларини билдирди. Шундан кейин «Комсомолка» мухбири телебошловчига қўнғироқ қилди.
«Путиннинг ўзи, бу хақда эрталабдан то кечгача ўйлайди», деди Дмитрий Киселев КПга. «Бу ерда ҳеч қандай кутилмаган ҳолат йўқ. Бунинг устига у бир марта бу ишни қилган. У ворис тайёрлаган эди. Ўшанда бу Дмитрий Медведев эди, буни биз эслаймиз. Ҳеч қандай кутилмаган ҳодисалар йўқ. Дмитрий Анатолевич сайловнинг муҳим босқичидан ўтди ва халқ мандатини олган эди. Энди Путин ҳам шундай қилиши мантиқан тўғри. У бу хақда бир неча бор айтган. Путин учун ворис қолдирмаслик масъулиятсизлик бўлар эди. Кейин бу оддий халқаро амалиёт. Обама Хилларини ўрнига ўринбосар этиб тайёрлаган. Уни сайланмагани эса бу бошқа масала. Худди шу нарса Россияда ҳам содир бўлиши мумкин. Оланд ўзи учун Макронни вориси этиб тайёрлаган. Уни сайлашди. Си Цзинпин – у ҳам ворисдир. Меркель ҳам ворис тайёрламоқда.»
– Бизда ким ворис бўлиши мумкин? – дея аниқлик киритди КП мухбири.
– Бизда кенг танлов бор. Бизда ҳамма президент бўлишни хоҳлайди. Масала эса кимга овоз беришда. Масалан, Собчак атиги бир ярим фоиз овозга эга бўлди, – дея тушунтирди телебошловчи, «мамлакатни бошқаришга тайёр одамлар етарли», дея гапига аниқлик киритиб ўтди. Ва телебошловчи қўшимча қилиб: «Бу президентнинг масаласидир: у ўз вориси ким бўлади деб ҳисобласа, ўша».