Келишувга қарамай Арманистон ва Озарбайжон бир-бирларига ўт очишдан тўхташмаяпти

0
1252
Фото: AFP

Арманистон ва Озарбайжон 17 октябрь куни Тоғли Қорабоғ ҳудудига гуманитар ёрдам бериш учун урушни вақтинча тўхтатиб олишга келишилганини маълум қилишганди. Унга кўра, ҳар икки тараф 18 октябрь соат 00:00 дан бошлаб ўт очишни тўхтатишлари керак эди.

Аммо, мазкур сулҳ вақти кириши биланоқ ҳар иккала тараф бир-бирини шартномани бузганликда айблаб, урушни давом эттирди. Ушбу уруш душанба куни ҳам тўхтамади.

Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг душанба куни берган маълумотига кўра, бугун тунда арманлар армияси мамлакатнинг тўртта ҳудудига ҳужум қилган. Шу орада Тоғли Қорабоғ ҳам озарбайжонликларнинг ҳужуми тўхтамаётгани ва у ҳам бу ҳужумларга жавоб қайтаротганини айтди. Лекин, AFPнинг Тоғли Қорабоғ пойтахти Степанекертда бўлиб турган мухбири шаҳар ўтган тунда тинч бўлгани ҳақида хабар берган.

27 сентябрда бошланган ушбу можаро сабаб ҳозиргача 700 дан зиёд одамнинг ҳалок бўлгани расман тасдиқланган. Якшанба куни БМТ Бош Котиби Антонио Гутерреш Арманистон ва Озарбайжонни янги тузилган сулҳга тўлиқ амал қилишга чақирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг