ОАВ: ”Греция армияси Туркиянинг ҳар қандай “провокация”сига тайёр”

0
1254
Фото: AFP

“Греция армияси Туркиянинг Ўрта Ер Денгизида амалга оширмоқчи бўлган ҳар қандай “провокация”сига тайёр” дея хабар берди Грециядаги оммавий ахборот воситалари душанба куни.

Ҳозирги кунда Греция Эгей Денгизи ва Ўрта Ер Денгизида ҳарбий тайёргарликларни олиб бормоқда. Греклар айнан шу ҳудудлар сабаб турклар билан келишолмаяптилар.

Туркия август ойидан бошлаб Ўрта Ер Денгизида табиий газ захираларини қидиришни бошлаганди. Греция бу денгизнинг шарқий томонидаги Кастеллоризо ҳудудларни ўзига тегишли эканини даъво қилади. Лекин, Туркия ўзининг денгиз соҳиллари Грецияникидан кўпроқлигини айтиб, бу ҳудудда табиий ресурслар қидирувини олиб бормоқда.

Шу пайтгача бир неча Европа мамлакатлари Туркияни Ўрта Ер Денгизидаги қидирув ишларини тўхтатишга чақирди. Лекин, Туркия ўзининг бу ишларини тўхтатмоқчи эмас.

Греция турклар билан дипломатик келишувга эришишда Германиянинг воситачи ролини ўйнаб беришини кутмоқда. Греклар агар бу иш амалга ошмаса, Европа Иттифоқининг Туркияга нисбатан санкциялар қўллашига умид қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг