Касаллигингизнинг олдини оладиган технологияга эга бўлишни истайсизми?

0
1936
манба: AN

Ўзимизни ёмон ҳис қилсак, одатда шифокорга мурожаат қиламиз. Аммо агар чалинишимиз мумкин бўлган касалликни олдиндан била олсак ва уни бартараф эта олсак-чи?

Дубайдаги “Emtech MENA” конференциясида шифокор Эммауэл Фомбу инсон саломатлигини сақлашнинг профилактик технологиялари тушунчасини оммага тақдим қилди. Фомбу ҳар бир беморга керакли маълумотларни тақдим этадиган касалликларни кузатaдиган ва башорат қила оладиган қурилмалар ҳақида таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра,  “Apple Watch” қурилмаси ва бошқа технологиялар инсон овозидан фойдаланиб деменция, Алцгеймер касаллигини башорат қилади ва ҳатто ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишда ёрдам беради. Ҳозирда бунинг устида тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Кўпчилик инсон генетикасини касалликларнинг асосий сабаби, деб билади. Лекин Фомбу бу фикрларга унчалик қўшилмайди. Унга кўра, ирсият одам ҳаётининг бошланишидаги бир омил, холос. Инсон ҳаётининг кейинги палласида унинг хатти-ҳаракатлари касал бўлиш ёки бўлмаслигида муҳим ҳисобланади.

Кўплаб касалликларнинг ривожланиш эҳтимоли атроф-муҳит ва ижтимоий-иқтисодий омилларга боғлиқ. Шу билан бирга парҳез ва жисмоний машқлар каби ҳаётий факторлар ҳам касалликсиз ҳаёт кечириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

АҚШда ўтказилган тадқиқотлар бир шаҳарнинг турли қисмларида касалликлар ижтимоий-иқтисодий омилларга асосланиб тарқалишини кўрсатди. “Хитойдаги диабет касаллигига эътибор қаратинг. У 1980 йилда аҳолининг 0,67 фоизида кузатилган бўлса, 2011 йилда бу кўрсаткич 9,7 фоизгача кўтарилган. Уларнинг ирсиятлари ўзгармаган. Балки кўпроқ зарарли овқат ейишлари бу касаллик сонининг ошишига олиб келган” – дейди Фомбу.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг