Эрон ҳукумати Британия Кенгаши билан ҳамкорлик қилишни тақиқлади

0
1640
Фото: royanews.tv

Сешанба куни Эрон разведка вазирлиги Британия Кенгаши билан ҳар қандай ҳамкорлик тақиқланганини маълум қилди. Вазирликнинг веб-сайтида хабар берилишича,  Британия Кенгаши билан иш олиб борган шахслар ёки муассасалар жавобгарликка тортилади. «Британия Кенгаши билан ҳар қандай ҳамкорлик тақиқланади ва бу иш содир этилса жавобгарликка олиб келади»,  – дейилади вазирлик баёнотида.

Ўтган йили Британия Кенгашининг Эронлик ходими Арас Амири оила аъзоларини кўриш учун уйига келди. Аммо у Британияга жосуслик қилганликда айбланиб ҳибсга олинди ва 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шу йилнинг август ойида Эрон Олий суди бу ишни қайта кўриб чиқди, лекин қамоқ жазоси ўз кучида қолди.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг